У дунёга хат жўнатдим жавоб қайтиб келмади, Балки улар мактубни мен ёзганимни билмади, Чунки хатга имзо қўйиш чиқган эди эсимдан, Ёки атай ёзишмади кеб қолар деб изимдан... Онамни кўп соғингандим бироз кўнглим оғриди, Ёки мендан хафами деб ёмон юрак санчиди, Бу дунёни юкин менга ташлаб кетган ўзику, Орқасидан дадамни хам бошлаб кетган ўзику... Хаммалари ўша ёқда,амаким бор тоғам бор, Ёшлигида ўлиб кетган битта тўнғич оғам бор, Ўша ўғли Расулжонни топвоганда дадам хам, Нахот барча фарзандини тенг кўрмаса одам хам... Балки улар қадримни бир кўриб қўйсин дейишган, Энди мехир оқибатин уриб қўйсин дейишган. Жа қўлма қўл ўқигандир хатни устоз пирларим, Яширмасдан ёзворибман хеч ким билмас сирла