Шопир амаки мендан олдинги мижози билан бўлган қизиқ воқеани айтиб берди :
Астановкада бир йигит мен кетаётган таксини тўхтатибди. Шопир амаки тўхтагач , орқа эшикни очиб ўзи чеккароққа ўтиб бир ўранган қизни ўтиришга ишора қилган. Қиз орқа ўриндиққа ўтирган. Ўзи эса олдига ўтирган. Ўзини сал нарироқда тушишини айтиб , қизни айтган манзилига олиб бориб қўйишни тайинлаб пулини олдиндан тўлаб қўйган ва ҳар эҳтимолга қарши мошина рақамини расмга олиб қўйган. Йўл давомида шопир амаки қиздан у йигит ким эканини сўраган. Қиз эса йигитни танимаслигини , тиқилинч автобусда кетаётганида тўсатдан ҳалиги йигитни - узр сўраб қизни автобусдан тушишини ва қарши бўлмаса таксига холис ўтказиб юборишини билдирган. Қиз эса - шу иш тўғрироқ бўлса керак деган ўй билан рози бўлган....
П.С. Қиз тўғри қилганми йўқми билмадим , аммо бир муслимани тиқилинчда , бировга тегиб кетмай деб зўрға кетаётганини кўриб чидаб тура олмаган йигитга 5 баҳо...
(Қозоқ бўлса ўғирлаб кетар эди ☺️) .
Абдуллох Нурханов https://t.me/hayotiy_saboqlaar
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев