Бир пайтлари билакларга безак бўлган бу тақинчоқлар, энди ҳеч қандай фойдаси тегмай ётибди. Бутун умр йиғиб-терганингиз мана шундай сизга зарра қадар наф келтирмайди, магарам уни яхшилик йўлида сарф қилмасангиз!
ЎЙЛАБ КЎРАЙЛИК...
• Бахтли бўлишдан кўра бахтли кўринишга интиламиз.
• Илмли бўлишдан кўра илмли дейишларини истаймиз.
• Меҳнат қилиб, кўп пул топишдан кўра, қарз олиб бўлса ҳам, ўзимизни бой қилиб кўрсатишимиз муҳимроқ.
• Биз ўзимизни яхши кўрсатиш учун бошқаларни қоралайдиган, одамларнинг эътиборини тортиш учун иймонимиздан енгил воз кечиб юборадиган ва ўзимизни дунёдаги энг яхшилардан ҳисоблайдиганларданмиз.
• Сизга худди шундайлардан бири дўст бўлишни истаса, ўзингизга яқинлаштирармидингиз!?
• Унда нега одамлар бизга ишониши керак!?