... Kиши тепаликка кўтарилаётганда АЛЛОҲУ АКБАР дейиш керак.
У тепалик хоҳ тоғу тошлардан иборат бўлган тепалик бўлсин, хоҳ зинадан ёки лифт орқали юқорига кўтарилиш бўлсин, буларни бир биридан фарқи йўқ...
Барчасида Аллоҳу акбар деб, Аллоҳни улуғлаб туриш керак.
Сабаби бу дунёда хар қандай юқорилик бўлмасин, Аллоҳдан юқориси йўқдир...
Пастга тушаётганда эса СУБХАНАЛЛОҲ дейиш керак. Яъни Аллоҳни барча нарсалардан покловчи тасбех айтилади. Сабаби барча бандалар ва бошқа нарсалар пастлаб кетганда хам, Аллоҳ Таъоло асло пастламайди, деган маънода,
пастга тушаётганда Субханаллоҳ дейилади.
Бу Росулуллоҳ ﷺ дан, бизга суннат бўлиб қолган амаллардан биридир.
Бунга
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИ СЕВИНТИРГАН МУЖДА
-------
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқарига чиқдилар. Мен ортларидан бордим. У зот хурмозорга кириб узоқ сажда қилдилар. (Бу ҳолат анча давом этгач) ҳатто Аллоҳ у кишининг жонларини олдимикан, деб ўйлаб
қўрқиб кетдим. Кейин бориб қарадим. Расулуллоҳ бошларини саждадан кўтариб:
“Эй Абдураҳмон, сенга нима бўлди?” деб сўрадилар. Мен бўлган воқеани айтдим. Шунда у зот: “Жаброил алайҳиссалом менга: “Аллоҳ азза ва жалла айтган сўзлар билан Сизга башорат берайми? Аллоҳ: “Ким сизга салавот айтса, унга салавот айтаман. Ким сизга салом берса, унга
салом йўллайман”, деди”,
Аллох Таоло "Шарҳ" сурасида "Қийинчилик билан бирга енгиллик бор" дейди. Сўнг яна бир бор огоҳлантирадики: "Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бор". Ҳар туннинг ортидан тонг, ҳар қишнинг ортидан баҳор келади.
Уруғ сиқиладики, ёрилиб гулласин. Роббим шундай умид берадики, ундан келадиган ҳар дардни севаман.
Биламизки, Ундан келадиган ҳар бир дардда даъво яширинган.
Аллоҳим барчамизни солиҳ амалларга бой бўладиган кунларни ато этсин!