ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ
Қумнинг бир заррасиман, аммо бепоён чўлнинг дардини ортмоқлаб юрибман.
Тупроқдан келдик, тупроққа кетармиз. Муҳими дунёда кирланмасликдир, кўнгилни пок тутмоқ, дилга кир юқтирмасликдир...
Агар тақдир этса Аллоҳ - қўл ҳам олиб келар, ел ҳам олиб келар, сел ҳам олиб келар. Гар тақдир этмаса Аллоҳ - қўл ҳам олиб кетар, ел ҳам олиб кетар, сел ҳам олиб кетар....
Ҳаққа етмоқ истасанг, кўнгилларни қозонмоқни маслак айлагин, бунинг учун саройларда мармар бўлма, бир тупроқ бўлгинки, бағрингда гуллар етишсин...
Унутма! Иймонда кетмоқ, жаннатга эришмоқ учун бир умр лозим, буларнинг баридан айрилмоқ, куфрда кетмоқ учун бир лаҳза кифоя.
Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзал