Предыдущая публикация
Эй мусаввир сувратимни чиз,
Бўёқларинг қўлла Юсуфранг.
Шуурим аро саҳройи Чингиз,
Руҳим итдек топтайди судраб.
Кўнгил муштоқ озод сабога,
Маҳкум менман оғринар кишан.
Нафис лабни ўпган вабодай,
Тилимга тиғ босар андишам.
Юрт қалбига сингган сув каби,
Кўксим урар давомли қўрқув.
Эркни шундай этаман талқин,
Йўқ у.
Руҳим тандан чиққунингча қўрқ,
Мустақилмиз дея алдама.
Озодликнинг қаҳрамони йўқ,
Шундан қўрқаман.
Иримига бўлсада, қиннинг
Тиғин чаймай ўтар булоғим.
Широқ каби бунда ҳеч кимнинг,
Кесилмаган бурни, қулоғи.
Жаҳонгир Ғойибов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев