Живи как хочешь, но все равно ты умрешь. Люби, кого пожелаешь, но все равно ты покинешь их. Делай все, что захочешь, но тебе все равно предстоит ответить.
Сизларга нима бўлган ўзи?! Муаллиф: Muslimaat.uz Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган эканлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларким: «Агар менинг билганимни билсайдингиз, оз кулар, кўп йиғлар эдингиз. Ҳавойи нафс орзуларига берилиб яшалган бу дунё ҳаёти сизларга тубан кўринарди. Аллоҳ йўлида ҳаёт кечиришни устун қўйган бўлардингиз». Абу Дардо розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳадисни нақл этганларидан сўнг йиғилган жамоатга қараб шундай хитоб қилган эканлар: «Менинг билганларимни билсайдингиз, тоғларга чиқиб, Аллоҳга ёлворардингиз ва шунинг баробарида ўз ҳолингизга йиғлардингиз. Бутун борлиғингиз билан йиғлаган бўлардингиз. Мол-мулкингизни