«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳақида бундай деганлар: «Рамазон ойида янги ой чиққанини кўрмагунингизча, рўза тутмангиз, Шаввол ойида ҳам янги ой чиққанини кўрмагунингизча, рўза тутмоқни тўхтатмангиз. Агар булут ойни тўсиб турган бўлса, Шаъбон ва Рамазон ойларини тўлиқ ўттиз кун, деб ҳисоблангиз».
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдирлар: «Шаъбон ойи йигирма тўққиз кун, лекин Рамазонда янги ой чиқмагунча рўза тутмангиз, агар булут ойни тўсган бўлса, Шаъбон ойини ўттиз кун қилиб тўлдириб, кейин рўза тутишни бошлангкз».
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Тепамизда турган ой», деб кўрсатдилар-да, мана бундай, мана бундай қилиб, икки муборак қўлларининг бармоқларини ёзиб, икки бор ишора қилдилар, бу эрса йигирма сонини билдирғайдир. Кейин, бошмолдоқларини тик қилиб, иккинчи қўлларининг кафти бирлан уни олиб ташлагандек ҳаракат қилдилар, бу эрса, тўққизни билдирғайдир, жами йигирма тўққиз бўлур».
Умму Салама разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ой ўз аёлларига яқинлик қилмағайман, деб қасам ичдилар (Шариатда бундай қасам бор, унинг номи «ийло» дейилур). Йигирма тўққиз кун ўтгандан сўнг, аёллари олдига кирдилар. Шунда, ул кишидан: «Сиз бир ой кирмағайман, деб қасам ичган эрдингиз-ку!» — деб сўраганимда, «Тепамиздаги ой йигирма тўққиз кундир»,— дедилар».
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ой ўз аёлларига яқинлик қилмағайман, деб қасам ичдилар, ўша пайтда муборак оёқлари чиққан эрди. Бир хонада йигирма тўққиз кун турдилар, сўнг хонадан чиқиб, аёллари олдиларига кирганларида, «Ё Расулуллоҳ, бир ой яқинлик қилмағайман, деб қасам ичган эрдингиз-ку!» — деб айтишди. Шунда, Расулуллоҳ: «Бу ой йигирма тўққиз кундир»,— дедилар»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев