Оллохга бир бандамиз. Осмондами ердами, Жон омонат тандамиз. Ойга чўзманг қўлингиз, Ойни қучмок бизгамас. Кампир ёки чол бўлиш, Ҳар бир ўғил қизгамас. Ғийбат қилманг не керак?! Жаннат дўзох бор ахир. Нолийверманг ҳаётдан, Дунё шундай тор ахир. Сиз бандасиз, мен банда, Омонат бир жонимиз. Келдик демак кетиш нақд, Ғанимат ҳар онимиз. Оллох берса шукр денг, Бермаса йўқ начора. Дунё шундай яралган, Кимда бор ким, бечора.Кýз ёшларга тýлган кýз, Кулсин келинг шодланиб. Ўтса бир кун яхши деб, Юрсак қани ёдланиб?! Шоирман дард ёзганим, Дардим олманг шарт эмас. Борсам Оллох олдига, Жаннатдан жой берса бас. Гадомизми шохмизми, Хом сут эмган бандамиз.Йиғласак ҳам,кулсак ҳам, Омонат бир тандамиз!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев