АКСИЯТ ЎХШАШЛИК.
(Сабр билан ўқий оладиганлар учун романтик ҳикоя)
Саратоннинг қайноқ нафаси еру-фалакни забт этиб, одамларни ҳам жангсиз махв этмоққа шайланаётгандай эди гуё. Осмон мисли бир аждархоки, оғзидан олов пуркар, Ер бамисли Кабиру Саҳро эдики, товонларга чўғ тутгувчи...
Тошкентнинг Отчопар деб номлангувчи бозори ва ундаги ғуж-ғуж одамлар эса, на аждахо оловидан ва на Сахро чўғидан қўрқишар, уларнинг қўлларида "Тирикчилик" соябони бор эдики, у ҳар қандай жазирама тафтидан асраб турарди.
Бу ердаги одамларнинг саноғи йўқдек, бу ердаги одамларнинг адоғи йўқдек...
Эҳтимол, шоир:
"Дунё деган бозорингга бордим, бугун,
Меҳр нархин кўриб, ҳайрон қолдим, бугун..."
деб шеър коралаганида, б