Предыдущая публикация
Унутайин менга оғир бўлса ҳам.
Айрилиқдан азоб чекар икки дил.
Унутайлик дилга оғир бўлса ҳам.
Сен бегона мен ҳам сенга бегона.
Менинг кўнглим,сенинг кўнглинг сарсона.
Айрилиқдан азоб чекар икки дил.
Севги эса ўртамизда хайрона.
Кет демагил хайдамагин кетарман.
Ха юрагим хадия ҳам этарман.
Айрилиқдан азоб чекар икки дил.
Шу азобдан ғамли бир куй битарман.
Сен ўзгага ёрсан, мен ўзгага ёр.
Соғинчдан бедордир бу тунлар бедор.
Айрилиқдан азоб чекар икки дил.
Ишқ дея интилар юрак интизор.
Унут мени сенга оғир бўлса ҳам.
Унутайин менга оғир бўлса ҳам.
Айрилиқдан азоб чекар икки дил.
Унутайлик дилга оғир бўлса xam


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев