Ҳеч қайси жамоа, хатто ёшлар ҳам машғулот ўтамайдилар...
«Барселона» клуби Каталониядаги эртанги иш ташлаш намойишларида қатнашини расман маълум қилди.
««Барселона» футбол клуби умумий иш ташлаш намойишига қўшилади, эртага клуб ёпилади. Ҳеч қайси жамоа, хатто ёшлар ҳам машғулот ўтамайдилар», - дейилади клуб билдиришномасида.
Эслатиб ўтамиз, кеча Каталонияда мустақиллик референдуми бўлиб ўтди, буни эса Испания ҳукумати ноқуний деб атади. Каталония озодлиги учун сайловчиларнинг 90 фоизи овоз берган. Кейинроқ Барселона марказидаги майдонда Каталония раҳбарлари 3 октябрь куни умумий норозилик намойиши ўтказишни эълон қилдилар.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3
Каталония vs Испания: Қайси терма жамоа кучлироқ?
Машхур футбол нашли Goal Каталония ва Испания термаларининг ўзига ҳос рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Агар бу давлатлар ажралиб кетадиган бўлса, у ҳолда терма жамоалар тахминан мана шундай кўриниш олади:
Хабарингиз бор, шу кунларда Испанияда сиёсий вазият яхши эмас. Кеча Каталония мустақиллик референдумини ўтказишга ҳаракат қилди ва бунинг оқибатида озодлик тарафдорлари ва полиция ўртасида бир нечта тўқнашувлар бўлди. Бу вазиятлар эса футбол оламига ҳам оз бўсада таъсир қилмоқда.
“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Барселона”нинг АПЛга қўшилиши тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Агар “Барселона” Англия Чемпионатига қўшилмоқчи бўлса барчамизга қийин бўлади. Ушбу вазиятда Каталон тилини ўрганишни бошлаб юборардим.
Аммо ўйлашимча бундай бўлмайди. Албатта муаммолар спортга ҳам тегишли бўлади, чунки клуб ҳам сиёсатга ўз таъсирини ўтказади.
Очиғи, “Барса”нинг бошқа чемпионатда кўриш варианти қизиқ туюляпти. Бизда 20 жамоа ўйнайди, агар мусобақани 24 та жамоагача кенгайтиригши исташса аввало Шотландия клубларини таклиф қилишсин, Испаниянимас” , - деди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, Каталония мустақил давлат деб тан олинса “Барселона” бошқа чемпионатда иштирок этиши мумкин.