Дўстликни оқладим деб, кўнгли қувончга тўлди,
Қамокдан чиқиб тўғри, дўстин уйига борди.
Бой йигит қабул этмай, бор деб қувиб юборди.
Кўчада қолган йигит, не қилишни билмасди.
Нима қилса ҳам дўстга, ҳеч ёмонлик қилмасди.
Бу кечани кўчада, бир амаллаб ўтказди.
Дўсти учун камбағал, ёшлигини ютқазди.
Эртаси кун эрталаб, бир нуроний отахон,
У камбағал йигитга, тутқазди бир чамадон.
Лекин бир сўз демасдан, қайтиб кетди изига,
Жавоб хам қайтармади, камбағалнинг сўзига.
Йигит очиб қараса, чамадонда тўла пул,
Ва пуллар орасида, ифорли оқ атиргул.
Чамадондаги пулга, машина ва уй олди,
Икки кун ўтмай унга, бир гўзал учраб қолди.
У оппоқ атиргулни, берди шу гўзал қизга,
Қиз эса «бу ҳаётим, бахшида» деди сизга.
Йигит бор ғам ташвишни, орқасига ташлади,
Қиз-ла оила қуриб, бахтли яшай бошлади.
Йигит уйини ҳар кун, супурар бир онахон,
Йигит пулин берса ҳам, олмас эди ҳеч қачон.
Йигитга хотини жон, бермоқга тайёр эди,
Ҳам бепул ишлаб берар, хизматкори бор эди.
Орадан кўп ўтмасдан, йигит фарзандли бўлди,
Муборакбод этгани, уйи дўстларга тўлди.
Йигит бой дўстини хам, таклиф этди ўша кун.
У бой йигит хам келди, шундай дўстидан мамнун,
У бой дўстини кўриб, гўё меҳрини сочди,
Икки дўст бир бирига, кулишиб қучоқ очди.
Хамма дўст бир ерда жам, Лек бой йигит кўзи нам,
Дўстига қараб деди, азиз бошини қилиб хам.
"Эслайсанми айбимни, сен бўйнинга олгандинг.
Қотилликни мен қилиб, сен қамалиб қолгандинг.
Қамоқда чиққанингда, қўймагандим уйимга,
Чунки у кун полиция келар эди уйимга.
Чамадонда пул берган, ҳам оқ атиргул берган,
У менинг отам эди, ризқини ҳалол терган.
Ҳар дам сени ёнингда, кўрганда кўнглим тўлар,
Фарзандингни онаси, у мени синглим бўлар.
Ҳар нега бўлиб тайёр, сени кутдим ҳар оним,
Уйингдаги хизматкор, у менинг онажоним.
"Деб тугатди сўзини, ёшин артиб кўзини.
Бахт тилаб силаб қўйди, у меҳрибон синглисин.
Қиссадан ҳисса шулки, чин дўст кечмас ҳеч қачон,
Бўлса бўлсин ҳар неки, чин дўстлар бўлсин омон..
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 8
Трогательно !!!