"Барселона" клубининг янги аъзоси Неймар аргентиналик Лионель Месси билан бирга тўп суриш катта шараф эканини айтиб ўтди. "Умид қиламанки, Месси билан биргаликда биз "Барселона"нинг янги таркихини яратамиз. Бизда буни амалга ошириш учун зарур бўлган барча нарса бор, мен бу билан фахрланаман. Дунёнинг энг яхши футболчиси билан тўп суриш имконига эга бўлиш учун ҳам "Барселона"ни танладим", - дейди Неймар. Эслатиб ўтамиз, Неймар "Барселона"га 57 миллион евро эвазига ўтган.