КЕНЖА КЕЛИН
Бир кекса аёлнинг ҳикояси.
«Менинг уч ўғли бор. Кунларнинг бири катта ўғлимнинг уйига бордим. Эрталаб бомдод намозига таҳорат олиш учун келинимдан сув олиб келишини сўрадим. Таҳорат қилдим. Намозимни ўқидим. Қолган сувни ётган ўрнимга тўкдим. Кун ёришганда келинимни чақириб:
- Қизим, нимасини дейисиз, энди қаричилик! Ўрнимни ҳўл қилиб қўйдим, - дедим.
Унинг асаблари бузилди. Энг ёмон сўзларни тўкиб солди. Менга чойшабларни ювишни буюрди. Бошқа бу ишни қайтармаслигимни талаб қилди. Чойшабларни ювиб, қуритиб, дазмолладим.
Сўнг, ўртанча ўғлимникига бордим. Айни ишни такрорладим. Келиним ўғлимга зарда, уриш қилиб, қилган ишимни айтиб берди. Ўғлим унга бир оғиз сўз сўзламади.
Ул
100 ЙИЛ АВВАЛГИ БОЙЛАР ВА ТЎЙЛАР
«Бир бой ўғлини тўй қилмоқчи бўлди. Бир неча ёру дўстларини чақируб, маслаҳат сўради. Дўстлари уч-тўрт кун шаҳар халқиға ош бермоқни, созанда ва ҳофизлар келтуриб, базм ва зиёфат қилмоқни маслаҳат кўрдилар.
Бой эса мол қадрини билгувчи эсли ва инсофли бир зот эди. Шул сабабли аларнинг берган маслаҳатларини ва кўрсатган йўлларини мувофиқ топмади ва аларға боқуб, ушбу сўзларни сўзлади: «Азиз биродарларим, тўй дегани бир саховатдур. Саховат эса фақир, муҳтож, оч ва яланғочларнинг ҳақларидур. Ош берганда шуларға бермоқ лозимдур. Ҳолбуки, орамиздағи урф-одатларға қарағанда, ман ошни сиз ҳурматлиларға ўхшаш, янги тўнли зотларға берсам керак. Агар урфу одатдан