Президент ташрифидан сўнг: “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи мажмуасидан репортажДунёнинг бирон жойи йўқки, боғи бўлмаса, ҳеч бир одам йўқки, боғни севмаса. Ҳар бир юртнинг ўзига хос табиати бўлганидек, табиатига мос сўлим боғлари ҳам бор.
Жорий йилда давлатимиз раҳбари Яшнобод туманига ташрифи чоғида “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи мажмуасини қуриш таклифини берган эди. Президентимизнинг кўрсатмаси асосида қайта қуриб битказилган мазкур боғ Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди.
“Дўстлик” маданият ва истироҳат боғини айланар экансиз, ундаги сўлим манзара кайфиятингизни кўтаради. Хушманзара дарахтлар, озода ва шинам ўриндиқлар, болалар ва катталар учун турли аттра