Мени йулдан урма Шайтон, Мен Жаннатга кирмокчиман. Сен дузахга тортгучисан, Сен дилга дард ортгучисан. Ва Жаханнам элтгучисан, Мен Жаннатга кирмокчиман. Эшит сенга айтай бир суз, Зийнатларинг килма куз куз. Менга Худо энг яхши дуст, Мен жаннатга кирмокчиман. Халол риску рузим билан, Халол ошу-тузим билан. Нурдай ёруг юзим билан, Мен жаннатга кирмокчиман. Элнинг дарди менинг дардим, Элнинг гарди кунгил гардим. Келар Махшар олар хакким, Мен жаннатга кирмокчиман. Дил нафсимга виждон кози, Дер: шакарнинг ширин ози. Булиб рози, килиб рози. Мен жаннатга кирмокчиман. Товонимга тош ботса хам, Кузларимда ёш котса хам. Рози килиб ота - онам, Мен жаннатга кирмокчиман. Эшит, сенга баётим бу, Худо берган хаётим бу. Менинг олий максадим шу, Мен Жаннатга кирмокчиман.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев