Предыдущая публикация
Сен шундай ғуссали, шу қадар ўйчан,
Сен шундай дарддирсан ― йўқотмоқ хавфи ―
Қалбимни ўртару тарк этмас бир дам.
Сўзлайсан ― ўзингга сўзлаган мисол,
Қаршимда турасан ғамларга банди.
Ишқингда бир кун-ку тириклик маҳол,
Аммо ҳар лаҳзада ўлмоқлик камми?
Сен шундай гўзалсан, шу қадар ғамгин ―
Кўзимда ёшдирсан, юрагимда ― зор...
Сен шундай дарддирсан ― йўқотиш мумкин,
Сен шундай дарддирсан ― топмоқлик душвор.
Усмон Азим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев