Ҳаммамиз тупроқдан бунёд аслида.
Минг шукур ер-осмон ўртасидаман,
Ачиндим, сен мендек ОДАМ наслидан.
Саждага бир бора тегмаган бошинг,
Мансабдор пойига минг бор тегади.
Омади чопмаган, кўнгли покларга,
Қайрилиб ҳам боқгинг келмас, негадир.
Ўзингни шунчалар севасан нодон,
Ягона истагинг давралар тўри,
Кун келиб бир бўлар манзилу макон,
Ҳамманинг бир ердан қазарлар гўрин.
Кимни ер биласан, кимнидир осмон,
Минг тусда товланар шакл-шамоил.
Камбағал ёнинга келса жирканиб,
Бой келса жонингни берасан. Қойил!
Ҳаммани бирдек бил, ажратма одам,
Камтарлар камолга етганлар доим.
Бир ерга борарлар бой ҳам, фақир ҳам,
Бир лойдан ясаган бизни Ҳудоим!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев