
Левая колонка
О группе
О Н А Г И Н А М
Бу дунёни ташлаб кетган. Кўзларимни ёшлаб кетган. Юрагимни ғашлаб кетган, Ҳокисорим онагинам,
Ғамгусорим онагинам.
Лаҳза экан икки аро.
Бир ён бақо, бир ён фано. Чорладими ул Раббано? Ҳокисорим онагинам,
Ғамгусорим онагинам.
Яшил сиёҳ тўкиб оққа,
Баҳор келибди қишлоққа. Айланибсиз қизғалдоққа... Ҳокисорим онагинам,
Ғамгусорим онагинам.
Бўйингизга тўйиб олай.
Кўзларимга суриб олай.
Бошимга тож қилиб олай, Ҳокисорим онагинам,
Ғамгусорим онагинам... М.Х.
- Администратор:
- 998901866460
Показать еще
Скрыть информацию