
Сенинг биргина чиройли табассуминг муҳаббатни қайта тирилтириб, ўзгаларга дўстлик улашар.
Сенинг ширин сўзинг ўртада шаръий садоқат бино қилар, гиналарни кетказар.
Сенинг Оллоҳ олдида мақбул бўлган садақанг мискинни бахтиёр, фақирни хурсанд қилар, очни тўйдирар.
Сен бахтиёр аёлсан, бунга сабаб, сенинг Қуръонни тадаббур билан тиловат қилишинг, унга амал қилишинг, тавба қилишинг, истиғфор айтишингдир.
Фарзандларингни дин йўлида тарбиялаб, уларга суннатни таълим беришинг, уларни ўзлари учун фойдали бўлган нарсаларга етаклашингдир!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев