
____Кетдим узоқ тамонлар.
____Ҳақдан сўраб ризқимни.
____Ошдим неча довонлар.
____Қизиқ дунё ишлари.
____Олисдаман уйимдан.
____Чақар аччиқ қишлари.
____Заҳри баланд бўйимдан.
____Уйим фарзандларим деб.
____Топай озроқ пул дедим.
____Орзуларим ғамин еб.
____Қилай ҳашам, тўй дедим.
____Бу не қисмат, не ҳолдир.
____Ёзсам куяр қаламлар.
____Бир қадам хам малолдир.
____Ичим эзар аламлар.
____Мусофирлик бошимга.
____Тушиб „мусулмон” бўлдим.
____Фарзандларим соғиниб.
____Юрак бағри қон бўлдим.
____Ким „гул” топган, ким
„тикон.”
____Кимнидир ночор турқи.
____Роббим ўзинг бер имкон.
____Топганим болам ризқи.
____Тунлар бедор тонг отар.
____Ёстиқ тўлар ёшимга.
____Хаёл ўйларим титар.
____Болам келар қошимга.
____Соғинч дилим ўртайди.
____Отиб бағримга тошлар.
____Кўнгил бир кам тўлмайди.
____Тугади бу бардошлар.
____Ризқим териб юрибман.
____Ўлмас экан тирик жон.
____Бир илинжда турибман.
____Кетай омон Художон.
____Ўз юртим,ўз уйимга.
____Етай. Ўлан тўшагим.
____Хеч бўлмаса бирон кун.
____Ушламай шу „гўшагим.”
____Оллох насиб қилгайдир.
____Айлаб тилагим барор.
____Тез кунларда бўлгайдир.
____Насибу рўзи „Дийдор”.
____Етсам уйга, манзилга,
____Ўпаман остонамни.
____Асрагин Кодир Худо,
____Ватан бўлмиш Онамни.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1