
Макка шахрида бир фақир киши, солиҳа аёли билан истиқомат қилар эди. Кунларнинг бирида аёли— “Тановул қилишимиз учун ҳеч вақо қолмади, киймларимиз ҳам охиргиларини кийдик” деди. Иши юришмаган бечора фақир, ризқ илинжида бозорга йўл олди. Иш излади, бозорни бормаган ери қолмади, бахтга қарши иш ҳам топилмади. Иш излаш толиқтирганидан сўнг, байтуллоҳ Каъбага қараб йўл олди. Икки ракаът намоз ўқиб, Аллоҳдан ёрдам беришини ёлворди, ташвишини кўтаришини сўради. Намоз ўқиб бўлгач, ташқарига чиқди. Не-кўз билан кўрмасин пулга тўла ҳалта ётар эди. Аста олиб очиб кўрди, қарангки ҳақиқатдан ҳам минг динор солинган ҳалта экан. Ҳеч чора топмаган фақир, оч қолган фарзанди, аёлининг қийин ҳоли кўз олдидан кетмай, пулни ўзи билан олиб, уй томон шошилди. “Хотин, мана пул келтирдим. Нималар келтирай” деди ҳурсанд бўлиб. Аёли— <<Бунча пулни қаердан топдингиз?>> дея сўради. Эр яширмади, ростини дангал айтди:—“Иш излаб кун бўйи топа олмадим, ишдан омадим келмагач уйга қайтаётганимда ерда ётган экан, шароитимиз кўз олдимдан кетмай, мажбур олиб келдим” деди.
—Аёли: <<Бу бизники эмас, уни дарров эгасига қайтаришингиз лозим. Ўзгани ҳаққини истеъмол қила олмаймиз, қайтариб берақолинг бошқа ердан ризқимиз келар>>
Эр аёлини тавсиясини олди, молни эгасига қайтариш учун бозорга йўл олди. Каъба яқинида бир кишининг овози эштилар эди "Минг динор топиб олган кимса бормиии? Минг динор йўқолдиии?" Бояги киши ҳурсанд бўлиб, дарров ёнига борди-да “олинг жаноб, мен топиб олган эдим, мана минг динор” дея қайтариб берди. Мол эгаси, "Бу мол сенга, яна қўшимча тўққиз минг динор мукофоти ҳам бор" дея ўн минг динорни қўлига тутқазиб қўйди. Хайрон қолган киши таажжубдан сабабини сўраган эди, Мол эгаси:
<<Шом шаҳридан бир инсон ўн минг динор бериб, ишончли мискинга беришимни тайинлади. Бу учун, аввал минг динорни ерга ташлаб қўйишимни айтди. Агар, қайтариб берса ишончли ҳалол ва тақводор бўлади, ўшанга бериш керак эканини уқтирди>> деди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1