
Мардикор бозорига кундалик иш қидириб чиққан бир тўп аёллар сал нарироқда басавлат эри билан гаплашиб турган бойвачча хонимга хаваслари келди...
- Ҳааа...… - чўзилиб хўрсинди улардан бири,- агар мени ҳам шунақа эрим бўлганида, ўн баробар очилиб кетардим. Эшакдек ишлаганинг билан, эркакники бўлак..!
- Тўғри,- хўрсинди бошқаси…- пальтосини қаранг! Шунақа чиройли кийимларим бўлса, устимдаги манави увадаларни ёқиб, маликалардай юрардим…!
- Менда унинг тиллалари бўлса йўқ демасдим!- деди учинчиси,- икки донасини қизларимга олиб қўйиб, қолганини сотардим. Пулига бир йиллик озиқ-овқатни ғамлаб, уйда мазза қилиб ўтирардим.
Яна бир аёлнинг ҳаёли бойвуччанинг қирмизи рангдаги уловида эди:
- Мен,- деди у ширин энтикиб, машинам бўлишини орзу қиламан. Тиқилинч автобусларда юриш жонимга тегди! Анавинақа қимматбаҳо эмас, “Тико” бўлса ҳам жон дердим...!
Қолган аёллар ҳам олам-жаҳонни ловуллатиб турган хонимни хавасу хасад аралаш муҳокама қилиб, ширин орзулари билан ўртоқлашишарди...
Аммо уларга ҳам хавас билан қараётган бир кимса борлигини билишмасди.
У рўпарадаги бекатда, кўзида ёш билан Яратганга мурожаат қиларди:
"Агар, тўрт муччам соғ бўлиб ишга яраганимда, болаларимни тиланчилик қилмасдан


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев