
Ногирон қиз тақдири.(Бўлган воқеа асосида битилди)
Бу хикоя эхтимол кимларгадир эриш туюлар, аммо нетайким, ёзмасликни иложи бўлмади. Миямда чарх уриб компютер қаршисига ўтқазиб қўйди. Бундай воқеалар бошқа рўй бермасин дея Эгамга илтижо қиламан... Қурбон аканинг уч фарзанди бор. Каттаси Шерзод 19 ёшда бўлиб, сингиллари Гулнора 16 ёш, Салима 13 ёшда эди. Шерзод новойлик қиларди. Гулнора эса ногирон эди бояқиш. Ойдек қизининг ахволи ота-онанинг бағрини эзар, аммо унинг ўтирган ўрнида хам гулдек хунар ўрганиши бироз тасалли берарди. Унинг чизган расмини кўрган одамнинг хаваси келар, расмдаги тоғларга, боғларга рухи учарди гўё. Энг қувонарлиси, Гулнора шундай чиройли нимчалар, жемфер ва пайпоқчалар тўқирдики кўриб ёқа ушлайсиз. Бу “ишлар” бозорга бориб сотилмасди, қўшнилардан ортмас, хатто буюртмалар бериб туришарди. Қўли гул Гулноранинг хусни хам ойдек эди. Хамма хавас қиларди-ю, аммо умртқа туфайли юролмас қизлигини ўйлаб ачинишарди. Тенги чиқсин деб дуо қилишарди. Гулнора хеч кимга дардини билдирмас, Аллохга шукрона айтиб, аравачасини салқин жойга ғилдиратиб келардида, ўз иши билан машғул бўларди. Унинг хиргойи қилаётганини эшитиш учун аста қулоқ солсангиз шундай сўзлар гувохи бўлардингиз:
Эй Эгам розиман берибсан
Қулингга шундайин бир қисмат
Айтурсан эхтимол соғларга
Эй бандам, кўзинг оч бу ибрат!..
Қурбон ака адирда дехқончилик қиларди. Иш кўпайганда аёли билан эрталаб тугунга нон-чойини тугиб кетишган-ча, шомда қайтишарди. Шундай кунларнинг бирида Шерзод синглиси ёпган нонларини олиш учун уйга келса Салима мактабга кетган экан. Аканинг – ака деганиям номус қиласан – нияти бузилди. Уйда хеч ким йўқ, сингилнинг эса қаршилик қилишга кучи етмади...
Салима мактабдан келганда, излар ёпилган, опаси дераза қаршисида - аравачада пиқ-пиқ йиғлаб ўтирарди.
-Опа, нега йиғлаябсан, мана мен келдим асалим. Бирон жойинг оғриябдими,- 13 ёшли синглисининг оналарча мехрибонлигидан бадтар кўнгли бузилди. Салима воқеадан бехабар, опам яна оғриб қолди деган хаёлда минг айланиб парвона бўла бошлади.
- Йиғламагин Гули... истайсанми ашула айтиб рақс тушиб бераман. Ёки китоб ўқиб берайми, шириним?
Эх, бу манзарага гувох бўлиш қанчалар оғир! Бири жонимни олса-ю, иккинчиси юрагини тутса-я, эй Аллохи-и-им!
Қисмат хам шунчалар бўлурми нетай Энди қай мозорга жисмимни элтай
Ё Раббим кечикма ол омонатинг Бундай разолатга қандайин чидай! Гулноранинг жисми ногирон эсада, ғурури, ор-номуси соғ эди. Эртасига синглисига бўлган воқеани хаммасини айтиб хат ёзди. Хат шундай сўзлар билан бошланди: “Салимажоним асал синглим! Бу хатни ёзмасам хам бўларди, лекин сенинг гулдай жисмингга ит тегишидан хавотирдаман. Нафсига бир мушт уролмаган номард билан бир қориндан талашиб тушганим алам! Ўзимнинг мехрибоним, ширинсўзим, дардкашим мен энди чидолмайман...” Салима Мактабдан келиб тўғри опасининг хонасига юзланди:
- Опажоним мен келдим, зерикмадингми?- полда узала тушиб ётган опасини кўриб югуриб бошини қўлларига тутди. Кўзлари юмуқ, бадани совуб, бармоқлари чангак бўлиб қотиб қолганди. Шундагина шолчанинг анчагина қисми қондан халқоб бўлганини, опасининг билаги кесилганини кўрди. Кўз ёшлари қароғига хиёнат қилиб, дувва юзларига ёғиларкан, бор овозда дод солди:
-Ёрдам беринглар! Ким бо-о-о-о-р! Нима қилиб қўйдинг опа-а-а-а... Хотима ўрнида шуни айтишим мумкинки, Шерзод (эътибор беринг “акаси” демаябман) хозирда тегишли моддалар билан қамоқ жазосига хукм қилинди. Хозирда у қамоқдаги ЗЕК окалари даврасида "У'З ВАЗИФАСИНИ" бажариб юрган бўлса ажабмас!
Ногиронлар курсисига михланганча
Ўтирарди ой юзли хур опа буткул,
Опасининг дардларига бахолича
Кўмаклашар эди ёлғиз дилдош сингил...
Ака эди шайтоний бир махлуқ даюс,
Ногирон қиз номусига тегди хайвон...
Акасидан топталган қиз бўлиб маюс
Ўз жонига қасд қилди-ю, бўлди қурбон.
Ётар эди у гул яноқ чўкиб қонга
Доғда қолган сингил бўзлаб Художонга
Деди:”Эй Художон, нима учун? Нега-а-а?..
Аллохим гунохкор бандаларингни ўзинг кечир!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5