
Бир йигит дўстига:
~ "Аёлим назокатли" ~деб мақтанди.
....Дўсти:
~ Эээ нодон кўп мақтанма сен аввал мени уйимга мехмонга бор.
....Йигит дўстини уйига мехмонга борди. Дўсти аёлига:
~"Хоним тарвуз олиб келинг" ~деди. Аёл:
~ "Хоп бўлади Хожам" ~деди. Аёл тарвузни олиб келди эр тарвузни ушлаб:
~ "Бу бўлмайди, бошқасини олиб келинг" ~деди.
Аёл:
~ "Хоп бўлади" ~деб, бошқасини олиб келди.
Эр:
~ "Бу хам бўлмайди, бошқасини олиб келинг" ~деди.
Аёл:
~ "Хоп бўлади" ~деди ва шу жараён ўн марта такрорланди...
....Энди эса аёлини мақтанган нодон йигитни уйига мехмонга боришди. Нодон йигит аёлига:
~ "Тарвуз олиб келинг" ~деди.
Аёл:
~ "Хоп бўлади" ~деб, тарвузни олиб келди.
Эр:
~ Бу бўлмайди, бошқасини олиб келинг деди.
Аёл бошқасини олиб келди.
Эр:
~ "Бу хам бўлмайди, бошқаси" ~деди. Аёл бошқа тарвузни олиб келди.
Эр:
~ "Бу бўлмайди, бошқаси" ~деди.
Аёл:
~ "Эээ бўлди, нима ман сизни хизматкорингизманми. Хааа деб олиб кел деяверасиз. Бошқа тарвуз йўқ ўзи учта эди" ~деди...
....Шунда дўсти айтди:
~ Кўрдингми сени аёлинг уч мартта тарвуз олиб келиб сенга гап қайтарди. Мени Аёлим эса ўн мартада ҳам "Хоп бўлади.!" ~деб менга итоат этди.
....Сени уйингда учта тарвуз бор экан. Мени уйимда эса бир дона тарвуз бор эди. Шунда ҳам аёлим менга гап қайтармасдан битта тарвузни қайта қайта олиб келди...
....Назокатли аёл билан эмас, итоатли аёл билан яшаш завқлидур...!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7