
"Бу шеърни укиб узимни йигидан тухтатолмадим. Хеч бир бола уз онасидан айрилмасин..Она багрингизни жуда согиндим,
Иссик мехрингизни кумсаб огриндим,
Сиздан бир ёдгорим сингилгинам бор,
Унинг борлигига бироз овундим.Янги ойи бизни хар кун уради,
На овкат ёки нон на сув беради,
Энди учга кирган бечора синглим,
Хар тонг куёшдан хам эрта туради.Бизни ёки ёмон курармидингиз?.
Бизнинг азобимиз билармидингиз?.
Агар яхши бола булиб улгайсам
Согиндим болам ,деб келармидингиз?.Кеча бир эртакни эшитиб колдим,
Унда, ой манзилга элтиб куяди,
Мен ойдан сурайман дийдорингизни,
Синглим хам мехризга бироз туяди..- Нима булди синглим нега бурнинг кон?.
Яна янги ойи урдими ёмон..
Йиглама кетамиз кулларимдан тут,
Ой бизни элтади онамиз томон...Оймомо, жон момо тингла сузимни,
Кургин ёш ёмгирдай ювган юзимни,
Бизни Онажоним багрига етказ,
Мехрли кулидан бир бора тутказ!Сой суви пишкириб окиб борарди,
Гудаклар ой билан кетиб борарди,
Эй вох!. бу не тун не кисмат булди?.
Тошкин сой уларни багрига олди...Бу окшом осмонда ой хам йиглади,
Замин хам йиглади сой хам йиглади,
Бу дунё азобин ютган гудаклар,
Хозир уз Онасин суйиб эркалар...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1