
ДАДАМГА АЙТИБ ҚЎЙМАНГ... ... Улар жудаям бахтли оила эди... Лекин кунлардан бир куни ойиси оғир касалликга учрагани сабабли уч яшар қизини ва умр йўлдошини ташлаб бу дунёдан кўз юмди... ... Қизи ҳар куни дадасидан : ~ "Ойим қачон келади...?"-деб сўрар эди. Дадаси эса: ~ "Қизим ойинг жуда олис бир ерга ишлари билан кетган.." - деб жавоб берарди... ... Кунлар ортидан кунлар, йиллар ортидан йилар ўтиб қиз олти ёшга тўлган йили дадаси меҳрибон, оқ кўнгил бир аёл билан танишади... Бир куни дадаси қизига: ~ "Қизим ойинг қайтиб келадиган бўлди... Сен ойингни юзини унутиб қўймадингми..?" - деб сўрайди... ... Кичкина қиз эса узоқ ўйланиб бошини чайқайди... ... Дадаси қизини қийнагиси келмади, бир томондан эса сал бўлса хам енгиллаб қолгандай ҳис қилди ўзини... Ва шу чоқда эшик тақиллаб, ҳалиги аёл кириб келди-да қизни исми билан чақирди... Дадаси ҳайрон бўлган қизига қараб : ~ "Қизим ойингни танимаяссанми..? Тез "ойижон" деб айтақол.." - деди дадаси... ... Қиз эса аста бориб "ОЙИЖОН"деб қучоқлаб олади... ... Кечки овқатдан сўнг аёл қиз билан бирга қизнинг хонасига киради... Иккаласи яхши суҳбатлашиб ўтирганда қиз: ~ "Сиз мени ойим эмассиз..." - дейди тўсатдан... ... Аёл эса ҳайрон бўлганича индамай қолади... Қиз эса чўчиб қолган аёлни қўлини ушлаб: ~ "Менинг ойим вафот этган... Мен буни бувим ва бувам гаплашиб ўтирганларида эшитганман... Буни фақат бувам билан бувим уччаламиз биламиз... Дадам билан бошқалар билмайди... Улар шу кунгача ойимни тирик, узоқ бир ерда ишлаяпти деб ўйлашади.." - деди қизча... ... Йиғлаб юборишига озгина қолган аёлнинг қулоғига қиз: ... ~ "Бу гап иккаламизни ўртамизда қолсин... Дадамга айтиб қўйманг... У билса қаттиқ азобланиб йиғлайди.." - деб янги ойисини қучоқлайди... ... Шу вақтда эшик ортида унсиз тинглаб турган дадасининг кўз ёши тўхтамай йиғлар эди...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев