
Ибнул Қоййим айтадилар: «Аллоҳ таоло бир бандага ҳикмати ила бир эшикни ёпса, раҳмати ила икки эшикни очгай».
***
"Мен", "меники" ва "менда" туғёнларидан эҳтиёт бўлгин! Зеро, бу уч сўз туғёни сабабидан Иблис, Фиръавн ва Қорунга бало келган.
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ
***
Агар ихлоссиз қилинган амал бирор фойда берганда эди, Аллоҳ таоло мунофиқларни ёмонламаган бўларди.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
***
Агар ихлоссиз илмнинг бирор фойдаси бўлганида эди, Аллоҳ таоло аҳли китобларнинг илмли руҳонийларини ёмонламаган бўларди.
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ
***
Ислом динининг ҳаммаси одобу ҳусни хулқдан иборатдир. Ким сиздан ҳусни хулқ бобида ўзиб кетса, дарҳақиқат динда ўзиб кетибди.
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ
***
Балою офатларни даф қилишда садақа-эҳсоннинг ажойиб таъсири бор. Гарчи у садақани фожир, золим ёки кофир қилган бўлса ҳам.
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ
***
Жаннат қасрлари зикрлар ила барпо бўлур, агар зикр айтувчи зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам бино қуришдан тўхтаб қоладилар.
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ
***
Кимнинг ғам-қайғуси ва ташвишлари кўпайган бўлса, "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ" калимасини кўп айтсин!
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2