
Ривоят қилишларича кунларнинг бирида Исо алайҳиссаломга шайтон йўлиқди ва уни саволга тутди.
-Эй Исо ҳар бир иш Аллоҳ таоланинг тақдири билан бўлади дейсан, тўғрими?-деди.
-Ҳа, тўғри,-деди Исо алайҳиссалом.
-Ўлим ҳам, ҳаёт ҳам тириклик ҳам тақдирда ёзилганми?-деди.
-Ҳа худди шундай,- дедилар.
-Унақа бўлса ҳов ана-у кўриниб турган чўққига чиқ ва ўзингни пастга ташла, тақдирингга омонлик ёзилган бўлса омон қоласан, ўлим ёзилган бўлса ўласан!-деди. Шунда Исо алайҳиссалом шайтонга ғазаб билан тикилиб:
-Эй, шайтон шуни билгинки Аллоҳ таола бандасини синамоқ учун яратди. Банда Аллоҳ таолани синаш учун эмас. Яратувчи яралганни синайди, яралган яратувчисини эмас,-деди.
Шайтон Аллоҳ таоланинг ягоналиги, бирлиги, дўзаху жаннатини борлигини биларди. Унинг марҳаматини ҳам биларди. Аммо кибри, манманлиги, уни яратган Аллоҳга қарши исён қилгани боис, тавқи лаънат бўйнига тушди.
Зикр қилганимиздек банданинг қалби кўр, юраги муҳрланган, қулоғи кар бўлса, қанча мўжизани кўрмасин, панду насиҳат тингламасин қалбига ҳидоят, қулоғига насиҳат кирмасдан қолаверади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев