
Хазил шеър............
___Аёлим сира ҳам гапга кўнмайди,
___У десам бу дейди авраб бўлмайди,
___Ҳар куни бахона у -бу кам дейди,
___Тонг сахардан туриб қулоқни ейди.
___Жонимдан тўйдирди қочтим узоққа,
___Айланиб ўргилиб бордим қозоққа.
___Ишлардим тинмасдан кунию туни,
___Соғиндим бир пастда жаврашин уни.
___Бир ойга етмасдан қайтдим уйимга,
___Ачиниб йиғлади кўриб холимга.
___Уч тўрт кун парвона бўлди ёнимга,
___Сўнг кейин бошлади тегиб жонимга.
___Борэ деб кетвордим россия томон,
___Битта хотин топилар бош бўлса омон.
___Учратдим сап сариқ бир ўрус қизни,
___Илк бора кўргандим бундайин юзни.
___Русчани билмайман севаман дедим,
___Йигити бор экан калтакни едим.
___Барзанги қўлидан қутулдим зўрға,
___Тил билмай бир зумда тушдимку қўлга.
___Бир ойча ётдимку қоронғу жойда,
___Хотиндан қочиб мен не топдим фойда.
___Гар чиқсам бу жойдан қайтаман уйга,
___Не деса ўйнайман у айтган куйга.
___Икки ой ўтган сўнг уйимга қайтдим,
___Бошимдан не ўтди бирма бир айтдим.
___Бечора хотиним йиғлади роса,
___Ўйладим ичимда ўзгарган хоса.
___Бир хафта тинч тотув яшадик иноқ,
___Кўзларим порларди севинчдан қувноқ.
___Сўнг яна бошланди хар галги жанжал,
___Дод дедим дастингдан келсайди ажал.
___Чидолмай кетдим сўнг карея томон,
___Шукурки тинчгина юрибман омон.
___Хар куни телефон қиламан унга,
___Ой ўтиб йил ўтиб кўникдик шунга.
___Жанжалсиз яшамоқ нақадар гўзал,
___Хар замон вақт топсам ёзаман ғазал.
___Бироқ соғинч уни қумсайди хамон,
___Хотинсиз ахволинг бўларкан ёмон.
___Шеъримдан хулоса шудирки дўстлар,
___Минг ёмон бўлса хам керакдир улар.
___Биз учун яшайди чидаб хўрликка,
___Рахмингиз келсинда аёл шўрликка.
Улуғбек ижодидан...!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2