
Мўйсафид боболар нос чекиб турса,
Қадамда бехаё сўкиниб юрса,
Хақни кўратуриб юзларин бурса,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Момолар дуоси қарғишдан баттар,
Шляпа кийишда руслардан ўтар,
Иффатсиз либоси шайтоний хатар,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Одатга айланди бехаё сўзлар,
Қадамда учрайди бе ибо қизлар,
Қариб қуюлмаган зинокор кўзлар,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Оғзида сигарет ёш-у қарини,
Гердайиб тақарлар дунё зарини,
Иблис ўз йўлига солса барини,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Катталар кичикни иззат қилмаса,
Кичиклар каттани хурмат қилмаса,
Яшашнинг қадрини хеч ким билмаса,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Ёвларим қонингни ичаман дейди,
Тошбақа булутни қучаман дейди,
Қаноти йўқлар ҳам учаман дейди,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Шахвоний сўзласа нуроний инсон,
Нахотки дилларда қолмади иймон,
Мухитнинг холига қалбимда исён,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев