
Кутарилар, тушиб кетар пул к,иймати,
Бу бир синов, синамокда сабрингизни.
Хаммасига х,акам эрур, Вакт химмати,
Доллардан хам баланд тутинг, к,адрингизни!
Узлигингиз йукотмангиз, Уздек булинг,
Умидсизлик забт этмасин, калбингизни.
Бошингизни эгманг сира, УЗБЕК булинг,
Доллардан хам баланд тутинг к,адрингизни!
Чанг солмокда инкирознинг Аждахоси,
Курсатманг хеч, огригингиз, жабрингизни.
Ор олдида хеч гап эмас, пул бахоси,
Доллардан хам баланд тутинг кадрингизни!
У дер, бу дер, важлари куп, карсони куп,
Бир бахона эголмайди к,аддингизни.
Ялков юртнинг Рублдан хам арзони куп,
Доллардан хам баланд тутинг, кадрингизни!
Шукр айланг, ичманг сира хасрат майин.
Бир юракка айтинг майли, дардингизни.
Рухингизни Рублдан хам пастлатмайин,
Доллардан хам баланд тутинг к,адрингизни!
Бош омонлар Ойдан ризк,ин терар дейди,
Бу бир синов, синамокда сабрингизни.
Мусофирнинг ризкин Худо берар дейди,
Доллардан хам баланд тутинг, к,адрингизни!
Улмасбек Самарк,андий.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2