Қаддимни ғоз тутдим,бир кун ўтар деб,
Рўзғорни ғор дебон атар холбуки,
Тоғ хам чидамасмуш,ётаверсанг еб.
Крилов масалин ўқиган билар,
Қиш ғамин емасдан ўйнар ниначи,
Меҳнаткаш чумоли,ёз бўйи ишлар,
Бир кесмай аввали ўйлайди неччи.
Аёзга мустаҳкам уйини солар,
Ғамлаб қўяр қишга дону-дунини,
Иссиқ кунда терлаб хўп холдан тўяр,
Совуқ тушса кияр иссиқ тўнини.
Ёзда ишламаган,қишда тишламас,
Қайда бормуш экан хозирга нозир,
Меҳнат қилган қотган бошин қашламас,
Хаётта панд емас,емайди таъзир.
Ниначи ёз кунда ўйнабди роса,
Қиш куни оч наҳор совуқда қолган.
Ўзингиз чиқаринг энди хулоса,
Чумоли еб -ичиб қишдан чиқолган.
Замира Абдурашид қизи.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев