Яшаб қолишга улгур! Аллоҳни, ватанингни, ота-онангни, оилангни, фарзандингни, рафиқангни севишингни бот-бот айт! Қанчалар қаттиқ севишингни билдир! Яратган берган инъомларни татиб кўр: ақл, ҳислар, юрак...ухлама! Ухлаб қолма! Ҳали бунисига ҳам улгурасан...тинч ухлашга улгурасан! Яша! ...ҳаётни, аллоҳ тақдирингга битганларини бори билан севиб-севиб яша...балки, шунда ҳақиқий бахтни туярсан? Шукринг яна бир ҳижжа ошар? Бировга гўр қазигунча, ўз гуноҳларингга тавба қилишга улгур! Қўй, ғийбату дашномларни, ҳойу ҳавас бойликларни...берганига шукур, йўғига сабр қилиб, итоат қилиб яша...шунда биларсан, ҳаёт завқини! Яша! Ҳалол, пок, иймонинг ва виждонингни энг яқин дўст билиб яша! Ўкинма, кеч қолдим деб... Бугундан, ҳозирдан бошлаб яша! Мунофиқлик, ҳасрат, алам билан ўтганмиди, ярим умринг?! Аслида бир кун, бир соат, бир баҳя одамдек, бандасидек яшасанг, ҳаммаси унут бўлиб кетади! Яша...ишонсанг-ишонмасанг яшаб кўр!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3