
__Сўрашади мендан баъзилар,
__Қиёмат кун қай замон келар?
__Хадисларда бордир кўп сўзлар,
__Ундан олдин аломат бўлар.
__Одамларда қолмас оқибат,
__Аёлларда хаё хам қолмас.
__Омонатга бўлар хиёнат!!!
__Яхшиликка дуо хам олмас.
__Тарозидан уришлар бўлар,
__Яхшиларнинг устидан кулар.
__Бенамозлар дунёга тўлар,
__Ширк келтириб яшашар улар!!
__Ота она қаровсиз қолар,
__Номард ўгил мол дунё йигар.
__Ёри учун совгалар олар,
__Унутади қон қардош жигар.
__Эркак қолиб аёл кўчада,
__Фарзандларин боқиб юради.
__Эри бўлса ховли дачада,
__Ўзгасининг кўнглин олади.
__Баъзилари Аллохни билмас,
__Сигинишар қабр тошига!!!
__Хатто Қурон тиловат қилмас,
__Чўкиб борар ўз кўз, ёшига.
__Халол туриб харомни ютар,
__Шайтон изин кўз юмиб босар.
__Хар бир кунни гунох қиб ўтар,
__Бир кун келиб ўзини осар!!!
__Қиёматнинг аломати кўп,
__Барин ёзиб тугатолмайман.!!!
__Эй дўстларим товба қилинг хўп,
__Қиёматни тўхтатолмайман.!!!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9