
Нони эмас жони ҳам экан-ку қаттиқ.
Мусофирда юриб кўп ишни кўрдим,
Эслаганда юракка киради санчиқ.
Мусофирда юрибсанда дейишар,
Ялло қилиб,хоҳлаганча ўйнаб-кулиб.
Билишмайди ёт юртларда сиғмас ўйин,
Мусофирлар соғинади фақат уйин.
Хаёлидан кетмас сира яқинлари,
Фарзандлари юрагининг чақинлари.
Волидаси ҳам падари бузруквори,
Пинхон-пинхон тикилгувчи севган ёри.
Мусофирнинг нонин ейиш эмас осон,
Ҳар хаёллар ўйнамасин сизда ғужгон.
Оллоҳимдан тилаб туринг бўлсин омон.
Мусофирга Эгам Ўзи паноҳ бўлсин.!!!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5