
Ҳар ишнинг бошини тутган ҳам эркак,
Мухаббат оловин кўксида ёқиб...
Ёр учун жонини берган ҳам эркак!
Қайтмасдир сўзингиз қасам ахдингиз,
Тоғдан ҳам мағрурдир йигит қаддингиз,
Ҳар шому сахарнинг чироғи эркак...
Шукурки ҳар ерда сергак ақлингиз!
Мардликдир йигитга энг ширин неъмат,
Оила устуни ярашган қомад,
Рўзғорим ғорим деб тинмайди эркак...
Ҳар сўзи оилади керакли хикмат!
У фахр ўғилга, фахр Отага,
Eлкаси шай турар ҳар бир Онага,
Ор учун қонидан кечади эркак...
Cингилу опасин олиб панага!
Аёлнинг бахти хам эркак қўлида,
Гар шойтон тутмаса ўзин йўлида,
Гул каби аёлин асрайди эркак...
Яшай деб бахт қучиб ўнгу сўлида!
Истардим ҳар йигит омади кулса,
Майлига кўз ёши қувончдан бўлса,
Дунёга соядур, қоядур эркак...
Гард қўнмас аёлнинг эркаги бўлса!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11
O'zbegim Yigitlariga K6z tegmasin