
Ўзбекдаям тожикдаям ўрисдаям ҳаё бор,
Россияда билсангиз Волга деган дарё бор.
Бу Волга деганлари хамма дарёдан катта,
Тип-тиниқ сувларида балиқлар кўп албатта.
Рус халқининг одати - сира бекор қолмайди,
Дам олиш кунлари хам фақат балиқ овлайди.
Балиқ овлаган одам юрагида қолмас ғам,
Тинмай балиқ овларкан рус йигити Иван хам.
Чувалчангни янгилаб роса қармоқ ташлабди,
Охир пўкак қимирлаб қармоқ торта бошлабди.
Суюнганича Иван ниятни қилиб катта,
Шоша-пиша севиниб қармоқни тортди шартда.
Қарасаки қармоқда олтин балиқ турибди,
Ялиниб у ўзини хар томонга урибди.
Мен олтин балиқман гапим эшит бир нафас,
Нима десанг қиламан тилагингни айтсанг бас.
Инсонларнинг ғами кўп буни яхши биламан,
Хохласанг йигирма қоп доллар совға қиламан.
Балки сенга машина ё кошона керакдир?
Гўзалликда ягона бир жонона керакдир?
Тилагингни айт Иван бажараман барисин,
Хохласанг юбораман ёнинга сув парисин!
Иван нима дейишин билмай қолди шу вақтда,
Олтин балиқ тутди у, бу хам бўлса бир бахт-да!
Рус йигити ўзини қўлга олиб бирпасда,
Ягона тилагини балиққа айтди аста.
"Биргина тилагим бор шуни бажарсанг бўлди.
Россия ўлкасига ўзбеклар роса тўлди.
Кетинглар десак улар хеч қулоқ солмаяпти.
Ўзбекларнинг дастидан бизга иш қолмаяпти.
Шундай қилки ўзбеклар кетсин ўзин юртига,
Бориб қарашсин буғдой, пахта, ипак қуртига".
...
Олтин балиқ Иваннинг гапига қулоқ солди,
Думини ликиллатиб узоқ ўйланиб қолди...
"...Эҳ Иванжон тилагинг қалбимни қилди хира,
Ўзбекларни хайдашнинг иложи йўқдир сира.
Чунки қанча сувда сузиб югурганман- елганман,
Бу “Волга”га Ўзим хам Сирдарёдан келганман!
Ўзбекларни тинч қўйгин, ишлаб ризқини терсин,
Россиялик эркаклар ўзбекларга тан берсин!😍🌹


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Рискин терар хар банда
Патентларни оширди
Квота хам йук булди
Аммо бизнинг Узбеклар
Бунисига хам кунди
Росда сотувчи хам узбегим
Куриб кошона каср
Усталар хам узбегим
Узок йиллар булиб
Адменстраторман узим
Иван хато килибди
Чучварани хом санаб
Хом хаелга берилди
Баликни сирдош санаб.
29-05-2016.Ю.Г.Т.