
Кунларим Беором,тунларим Бедор.
Кўзларим Интизор, Юраккинам Зор.
Бу Кўнгил Душманда, хар ўйим Озор.
Мусофир Юртларда Тинчмисан Болам
Рўзғор Гор эканда Камлари қурсин.
Соғинчнинг Беаёв Гамлари қурсин.
Кекса бу Онангнинг Намлари қурсин.
Мусофир Юртларда Тинчмисан Болам
Суратинг Кўлимда Кулиб турибсан.
Бағримни Фироқда Тилиб турибсан.
Хозир Сен қай ерда қандай юрибсан ?
Мусофир Юртларда Тинчмисан Болам?
Болангни Болам деб Суйдим, Овундим.
Келин хам Соғинган Куйдим, Овундим.
Не бўлса Дилимга Туйдим, Овундим.
Мусофир Юртларда Тинчмисан Болам?
Ишласанг чиқарди Кишлоқда хам иш.
Яшардик жам бўлиб Беғам, Беташвиш.
Хар куним Жон Халак неча бир миш-миш
Мусофир Юртларда Тинчмисан Болам?
Яшашдан Кекса Тил толмасдан туриб
Зор Юрак Урuшдан қолмасдан туриб.
Онангни Каро Ер Олмасдан туриб.
Мусофир Юртлардан қайтақол Болам.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 25
!!!