
Соат 6:00. Робияни телефонига
навбатдаги СМС келди.
“Салом. Хайрли тонг! Яхши ётиб
турдингми? Уйғониб, мени
соғиниб қолмадингми? Мана,
бугун ҳам ўша вақтда СМС
ёздим”.
Бу СМС лар Робияга таниш, ҳар
куни бир вақтда, бир хил СМС
келади. Робия ҳам ўз навбатида
Собирга бир хил жавоб ёзади.
Фақат уники айнан бир вақтда
эмас. Ҳар хилроқ, бирозгина
вақти фарқ қилади.
“Ассалому Алейкум. Сизга ҳам
Хайрли тонг! Раҳмат жуда зўр
ухладим. Соғинчим эса
заррача!”...
Ҳа... Буни уларни ҳар кунги
саломлашиш СМС лари деса ҳам
бўлади. Собир ва Робия бир-
бирини 3 йилдан бери танийди.
Улар автобусда тўсаттан бир
воқеа сабаб танишиб
қолишган. Ўшанда Робияга
икки маст йигит гап отиб, унга
тегажоғлик қилишаётганди.
Автобусда одам сийрак, бори
ҳам йигитлар ичиб олганидан
қўрқиб аралашишмасди, Собир
орқароқда ўтирганди. Бу
гаплардан кейин ўрнидан
туриб, уларни олдига келди.
Жанжал бошланди, Кейин
пастга тушишди. Автобус
йўлида давом этди. Собир улар
билан алоҳида гаплашди...
Робия автобус ойнасидан қараб
қолди... Робия тикувчилик
фабрикасида тикувчи бўлиб
ишлайди. Ҳар куни бир вақтда
шу автобусда уйга қайтади.
Собир ҳам ўша атрофда
институтда ўқийди. Уни ҳам
дарслари тугагандан кейин шу
вақтда, шу автобусда уйга
қайтади. Эртаси куни Собир
автобусни орқа ўриндиғида
ўтириб кетаётганда ёнига бир
қиз келди. Бошида у аҳамият
бермади. Ёнидаги жой бўш эди.
Лекин қиз Собирга қараб
турарди. У қиз Робия эди. Собир
қиз унга тикилиб турганига
ўзини ғалати ҳис қилди. Кейин
қизга:
- Кечирасиз. Ўтирмоқчимисиз.
Марҳамат (шундай деб ўрнидан
турди)
- Йўқ, йўқ. Сизга раҳмат
айтмоқчидим.
- Жой берганимгами?
- Йўқ. Мени танимадизми?
- ... (Собир ўйланиб қолди)
- Кеча мени безорилардан
ҳимоя қилгандиз. Бегона
бўлсангиз ҳам...
- Ҳааа…Кеча… Эсладим. Узр.
Сизга қарамаган ҳам эканман.
Бемалол. Нега энди бегона
экансиз. Ман барчани ўз
яқинимде кўраман. Сизга ёрдам
берганимдан ҳурсандман.
- Кеча сизга раҳмат
айтолмаганимга роса уялиб
юрдим.
- Ўзи раҳмат айтишизга имкон
бўлмадику. Тушиб кетдик.
- Ҳа. Лекин барибирда. Хуллас
бугун сизни кўриб роса хурсанд
бўлдим. Ёнизга келиб, нима деб
гап бошлашни ҳам билмадим.
Яна бир бор раҳмат...
Бу иккинчи учрашув. Лекин
биринчи суҳбат. Шу ҳолатдан
кейин автобусда бир-
бирларини ҳар куни кўрадиган
бўлиб қолишди. Исмларини
айтишди... Телефон рақам
алмашишда... Кейин телефонда
суҳбатлар... (Бир қанча вақт,
тахминан 1 йилча ўтди, Собир
ўқишни тугатиб, ишга кирди)
- Алло. Робия. Салом.
- Ассалому Алекум.
- Сизга бир гап Айтмоқчидим.
- Қанақа гап?
- Сизни сенсираб гапирсам
майлими?
- Ҳўп. Ўзиз биласиз. (Робия
нимага бундей деяётганини
тушунмай ўйланиб қолди)
- Ҳозир ўйланиб қолдинг.
Тўғрими? Сабаби, мен ўзимга
яқин олганларимни барчасини
сенсираб гапираман. Қизларни
назарда тутяпман. Бунга
синфдошларим, коллеждаги
курсдошларим эришган.
Институтдагилар ҳам эриша
олмади. Уларни сизлаб
чақираман. Ўша охиргилари
коллеждагилар бўлиб қолганди.
Мана энди шунча пайтдан
кейин сен эришдинг. Агар
ҳоҳламасанг майли, сизлаб ҳам
чақиравераман.
- Йўқ, мен сенсираб
чақиришингизни ҳоҳлайман.
(Робия ўзи билмаган ҳолда шу
гапларни айтиб юборди)
- Хурсандман. Майли кейинроқ
телефон қиламан.
- Ҳўп.
Яна 2 йил ўтди. Собир ҳар куни
соат 6:00 да СМС ёзадиган
бўлди. Бир хилларида кечроқ
ҳам ёзарди. Ухлаб қолиши, ва
яна бошқа сабаблар туфайли...
Лекин кўпроқ 6:00 да. Бироқ
сўнги пайтлар, янги телефон
олганидан к.н СМСлар роппа
роса 6:00да келарди.
Юборадиган СМСи:
“Салом. Хайрли тонг! Яхши ётиб
турдингми? Уйғониб, мени
соғиниб қолмадингми? Мана,
бугун ҳам ўша вақтда СМС
ёздим”.
3 йил ичида уларни орасида
қалин муносабат уйғонганди.
Лекин улар буни севгимас деб
ўйлашарди. Аслида севгидан
бошқа нима бўлиши мумкин?
СМСда соғинч ҳақида ёзиляпти.
Қизиқ. Ростан ҳам бир бирини
соғинишармиди уйқуда? Бу
савол Собир ва Робияга ҳам
қизиқ эди. Собир унга СМС ёзди.
”Робия. Яқингинам. Сендан бир
нарса сўрайман, ростини айт.
Мен сенга шунча СМС ёзаман
“Соғинмадингми”, - деб. Сен эса
соғинчим заррача дейсан.
Ростан ҳам заррача
соғинасанми? Шу менга
қизиқда.”
Робия жавоб ёзди:
“Биласизми, сиз билан
ухлашимдан олдин гаплашиб
бўлганимдаёқ соғинишни
бошлайман. Шунинг учун,
соғинчимни оз бўлса ҳам
жиловлаш учун, тушларимда
ҳам сизни кўришга ҳаракат
қиламан. Заррача деганим эса,
ҳар нарса заррачалардан
ташкил топган. Зарарачалар
бўлмаганида улкан нарсалар
ҳам бўлмасди. Сиз ҳам мени
соғинасизми? Доимо ўзиз
сўрийсиз, лекин ҳеч
соғинишингизни айтмайсиз?”.
Собир жавоб ёзди:
“Сенчалик соғина олмас
эканман. Сени соғинчинг
заррачадек бўлса, меники
шунақанги юқоридаки, уни
ҳали мендан бошқа ҳеч ким ҳис
қилмаган экан. Лекин
уҳлаётганимда сени соғиниб
уйғониб кетганимда, кўришим
учун хонамни ҳар деворига
сени расмнингни осиб
чиқганман. Қайси томонга
қарасам ҳам, сени кўраман.
Фақат сени…”.
Мана бу соғинч. Таърифга
сўзлар ожиз. Бундай соғичлилар
бир бирини севмайди деб
айтиб бўладими? Барибир
кўнглидагисини айтиши керак.
Собир охири чидай олмади. Ва
Робияни учрашувга таклиф
қилди. Совға қилиш учун узук
ҳам сотиб олди. Учрашувни
битта кафега белгилади. Севги
изҳорни ҳам оргинал қилмади.
Узукни олиб, Робияни
бармоғига тақиб қўя қолди.
Робия тушунмай ҳам қолди.
Собир: “Мен сени севаман,
менга турмушга чиқ” деб
суҳбатни тугатиб қўя қолди.
Менимча бунга ҳам анча куч ва
ирода тўплагандир.... Осонмас
айтиш. Робия бир оғиз жавоб
қайтара олмади. Узукни олиб
қолгани, бу қабул қилганида.
Собир ҳам шундай ўйлади.
Кафедан чиқиб, бекатга
боришди. У ерда бир қари
кампир турганди. Қўлида оғир
сумка. Бозордан келаётганга
ўхшайди. У Собирдан уни
уйигача олиб боришини
илтимос қилди. Собир йўқ дея
олмади. Кампир уйи бу ердан
унча узоқ эмас эканини айтиб
ўтди. Робия ҳам улар билан
бирга кетди. Йўлда кампирни
тилидан дуо тушмади. Ростан
ҳам узоқ эмас экан. 5 дақиқада
етиб боришди. Кампирни бир
пиоёла чойга таклифини рад
этишди, кеч қолишаётганини
айтиб, кетишди. Кампир яна
дуо қилиб қолди.
Баҳор ойи келди. Ҳар кунгидек
бугун ҳам Робияни телфонига
СМС келди.
“Салом. Хайрли тонг! Яхши ётиб
турдингми? Уйғониб, мени
соғиниб қолмадингми? Мана,
бугун ҳам ўша вақтда СМС
ёздим”.
Робия ҳам ўша жавобни
жўнатди.
“Ассалому Алейкум. Сизга ҳам
Хайрли тонг! Раҳмат жуда зўр
ухладим. Соғинчим эса
заррача!))”
Собирдан яна келди:
“Яқин кунлар уйингга онам
билан аммамни юбораман”.
Бу гапга Робиядан жавоб
келмади. Жавоб беришга
уялди.
Соат 10:00ларда Собир Робияга
телефон қилди. Ниманидир
айтмоқчийди. Лекин Робия
“кейинроқ ўзим телефон
қиламан. Ҳозир ишларимни
қилиб олайй” деди. Менимча
яна совчилар ҳақида гап кетади
деб ўйлагандир. 2 соатдан
кейин ваъда бергани учун
қайтиб қўнғироқ қилди.
- Алло. Ассалому Алекум.
Яхшимисиз?
- Волейкум ассалом. Мен зўр.
Ишларинигни қилиб
бўлдингми?
- Ҳа. Ҳозирча қилиб бўлдим.
Ҳали яна бор.
- Ман ҳозир дарахтга
чиқаётгандим.
- Нега?
- Кўчада болаларни варраги
дарахтга илиниб қолибди.
Дарахт эпасида, олса бўларкан.
Ўшанга илтимос қилишганди,
“Амаки олиб беринг, ўзи битта
эди. Уйдагилар бошқа олиб
бермаймиз” дейишган деб
айтиошганди, майли деб олиб
бермоқчиман. Ҳозир дарахтни
яримига чиқиб қолдим.
Ҳалироқ ўзим СМС ёзаман.
СМСимни кутгин, Албатта
ёзаман. Ёки ўзинг ишларингни
қилиб бўлиб телефон қилгин,
майлими?
- Ҳоп бўладида.
Соат 15:00 лар бўлди. Бу пайтда
мен 10 марта дарахтга чиқиб
тушардим деб ўйлади Робия.
Нега СМС ёзмаяптилар экан-а?
Майли, ўзим телефон қиламан
деб рақамларни терди. Жавоб
йўқ. Қайта телефон қилди. Яна
жавоб йўқ. 1 соатлардан кейин
яна телефон қилди.
- Алло. Ассалому Алекум.
- Воалекум Ассалом. Ким бу?
- ... (бегона овоз эди. Робия
нима дийишини билмай қолди.
Собир ҳеч телефонини
бегоналарга бермасди,
адашмадимми деб рақамга
қараб қўйди. Йўқ, адашмабди.)
- Кечирасиз. Мен Собирга
телефон қилгандим. Уларни
чақириб бера олмайсизми?
- Сиз Робиямисиз?
- Ҳа.
- Менга Собир сиз ҳақингизда
айтганди. Жуда кўп айтарди.
Жуда ҳам кўп.....
- ...
- Собир энди орамизда йўқ…
- Нега.....???(овози титраб
чиқди).
- Телефони ҳозирча менда.
Бахтсиз ходиса. Боя негадир
дарахтга чиқган экан... ўша
ердан... йиқилибди... Шомга
чиқарамиз. Ундан айрилиб
қолдик. Мен ҳалигача ўзимга
келолмаяпман.
- ... (Робияни қулоғига бу гаплар
кирмасди)
- Узр. Бошқа гапира олмайман.
У сизга уйланмоқчи эди. Уни
телефонини энди ким
тутишини ҳам билмайман.
Бугунча менда турибди. (алоқа
узулди)
Робияни ҳаёллари остун устун
бўлиб кетди. Минг ҳаёллар.
Фақат бир гапни қайтаради:
“Йўқ. Ишонмайман. Бўлиши
мумкин эмас. У ўлмаган. У
тирик!!!. Ўртоқлари ҳазил
қилишяпти. Кимдан билишим
мумкин? Йўқ. Уйларига
бораман. Ҳозироқ бораман”.
деб, йўлга чиқиб кетди.
Собирни маҳалласига кириб
борди. Телефонига қараб-қараб
қўярди. Ҳозир Собир қайтиб
телефон қиладигандек. Ўзи
қайтиб телефон қилишга эса
юраги бетламайди. “Қайси уй
эдия. Нечинчи эди. Уйини
эслолмаяпман” деб ўйлаб тез-
тез кетиб борарди. “Шом
бўлишига 1 соатча вақт бор.
Агар ростан ҳам ўлган бўлса,
одамлар тўпланган бўлиши
керак эди. Кўчани номи қанақа
эдия?. Ҳааа. Мана шу кўча. Шу
кўча бўлиши керак. Телефонида
шу ерда тушган расми бор эди.
Шу кўчадан юраман!
Машиналар, одамлар кўп.
Наҳотки рост бўлса.
Ишонмааааймааааан!!!” деб
бақириб юборди. Орқасидан
аёллар келаётган экан. Улар
келиб, Робиядан ҳол аҳвол
сўрашди.
- Тинчликми қизим? Сизга ҳеч
нарса бўлмадими? Ёрдам
керакмасми?
- А? (Робия, уларга савол назари
билан қараб турарди. Нима
дийишини ҳам билмасди.)
- Соғлиғиз яҳшими? Ҳозир
бақирганизни эшитдик.
- Ҳа. Йўқ. Мен яхшиман. (кўзи
одамлар тўпланиб турган
эшикда)
- Сизни танимайроқ турибман.
Бу ерда қанақа ишиз бор эди?
- Менга бир нарсани айтиб
беролмасизми.... (у барибир
ишонмаётган эди, шунга
аниқлик киритмоқчи эди)
- Нимани қизим?
- Бу ерда ким вафот этди?
- Бу ердами? Бу ерда 90дан
ошган бир отахон бўлардилар.
Шу киши бугун оламдан
ўтибдилар. Маҳаллани юраги
эдилар. Тетик эдилар. Лекин
Яратганни иродаси. Оламдан
ўтдилар.
- Раҳмат. (беихтиёр Робияни
юзига таббасум югурди, аёллар
унга қараб ҳайрон қолиб,
ўзларини ўзлари туф-туфлаб
қўйишди ва йўлда давом
этишди.
Робия ич-ичидан буни ёлғон
эканлигидан хурсанд бўлсада,
ташқи тарафдан уни алдашгани
учун нафрати юзини
буриштириб турарди. “Шунақа
нарса билан ҳам ҳазил
қиладими, мен уларга кўрсатиб
қўяман ҳали. Ким бўлса ҳам
таъзирини бераман.
Алдоқчилар. Агар Собирни ҳам
бунда қўли бўлса, уни ҳеч қачон
кечирмайман. Яна марака
борлигини билиб аттишган.
Мени синамоқчи бўлишдими?
Кўрсатаман уларга ҳали. Майли,
муҳими соғ бўлсалар ҳам” деб
орқага қараб юрди. Барибир
севгиси кучлида. Нафратни ҳам
енга олди. Яна ҳаёлига бир
нарса келиб, телефонини олди.
Собирга телефон қилмоқчи
бўлди. Ўлмаганини билади
энди. Собирни ёд бўлиб кетган
рақамларини терди. Қулоғига
тутди. Ёнидан яна аёллар ўтиб
кетишаётганди. Уларни гаплари
қулоғига чалинди;
“Эшитизларми қўшни,
Хадичахонни ўғли Собир ҳам
бугун оламдан ўтибди.
Дарахтдан йиқилибди. – Вой
эшитмагандим. Худо раҳмат
қилсин. Ҳали ёш бола эдию,
нега дарахтга чиқибди? –
Болаларни варраги илинган
экан. Ўшани олиб бераман
дебди. Тепаси қуриган шох
экан. Ўша синиб, ерга
йиқилибди. Шохни бири
қорнига кириб кетганмиш.
Юрагига ҳам кирибдимие.
Шунақа дийишди. – Вой, ёшгина
эдия. Менга ҳам қанча ёрдам
берарди. Ҳеч қачон йўқ
демасди. Кўчада кўриб қолса
ҳам саломини канда қимасди.
Хадичахонга қийин бўлибдия. –
Нимасини айтасиз. Бу йил
уйлантираман дегандилар. –
Унда тезроқ юринглар. У ёқга
ҳам чиқишимиз керак. – Буни
қаранглар, битта маҳалладан
икки кўчада бир кунда марака
бўлсая.” деб бир- бирлари
билан гаплашиб ўтиб кетишди.
Робия телефонини ушлаганча
жойида қотиб қолди. Унда
телефонда
ҳазиллашишмаганди. Орқага
қайтиб, бошқа кўчага юрди.
Қайрилди. Бу кўча ҳам таниш,
расмини кўрган. Тўғридаги
эшик ёнида ҳам одамлар
тўпланиб туришибди... Робия
йўл четидаги дарахт тагига
туриб, пиқилиб йиғлаб юборди.
Буни кутмаганди. Жуда оғир
зарба бўлди. Ерга ўтириб қолди.
Бир қанча вақт ўтирди. Беҳол...
Ёнидан одамлар икки тобутни
олиб ўтиб кетишди. Икки хил
тобут. Бири ёшники, қизил
духоба ўралган, бири
қарияларники оқ сурп ўралган.
Одамлар тобутни қўлма-қўл
қилиб кетишаётганди. Робия
аста тобутга қараб қўйди. Нима
дейишни ҳам билмади... Кун
қорайгач, кимдир уни турғазиб,
манзилини сўраб, уйига кузатиб
қўйди. Бу менимча ўша Собирни
телефонида гаплашган йигит
эди.
Робия уйида йиғлашга ҳам ҳоли
қолмаганди. Ўксиб, ўксиб
қўярди. Онаси уни ёнида нима
қилишни билмасдан юрарди.
Бирга олиб келган йигит унга
нима бўлганини айтиб берди.
Онани кўзлари ёшланди.
Қизини сирдоши эди. Нима
ёрдам қилишни ҳам билмасди.
Тез ёрдам чақирди. Доктор
Робияга тинчлантирувчи укол
қилиб кетди. Робия уҳлаб
қолди...
Соат 6:00. Робияни телефонига
СМС келди.
“Салом. Хайрли тонг! Яхши ётиб
турдингми? Уйғониб, мени
соғиниб қолмадингми? Мана,
бугун ҳам ўша вақтда СМС
ёздим”.
Робия СМС овозидан уйғониб
кетиб, телефонини олди. СМС ни
ўқиди. Кулиб қўйди. Ва ҳар
доимги жавобини ёзди.
“Ассалому Алекум. Сизга ҳам
Хайрли тонг! Раҳмат жуда зўр
уҳладим. Соғинчим, заррача!))”
Юборгандан кейин, телефонига
қараб кулиб қўйди. Бир оз
кулиб туриб, юзи тезда ўзгарди.
Ахир қанақа қилиб????? Ҳеч
нарсага тушунмасди. Қанақа
қилиб СМС келди? Телефонини
қўлига олиши билан,
жиринглаб қолди. Собир
телефон қивотти. Ҳайрон бўлди.
Қанақасига???. Наҳотки адашди.
Кеча уни кимдир олиб келдику?
Тўсаттан телефони жоринглади.
Собир. Юраги дукурлаб кетти.
Телефонни олди.
- Алло. Ассалому Алекум.
- Алло. Воалекум Ассалом. Сиз
Робиямисиз? Ҳозир СМС ни сиз
ёздингизми? (кечаги йигитни
овози)
- Ҳа. Манга СМС келди. Ҳар куни
ёзадиган СМСлари. Жавоб
ёздим.
- Кечирасиз. Собирни телефони
ҳали ҳам менда турибди. Сизга
ҳеч ким СМС ёзмади. Сиздан СМС
келганига, ўқиб ҳайрон бўлиб,
телефон қилдим.
- Мана менга СМС келдику.
Кейин ёздим. Ёзганимдан кейин
эсимга тушиб, ҳайрон бўлиб
тургандим. Сиз телефон қилиб
қолдингиз... (Собир вафот
этганига сўнги бор ишониб,
додлаб йиғлаб юборди.)
- Робия. Афсусдаман. Оғирроқ
бўлинг. Энди йиғидан фойда
йўқ.
Робия ўзини йиғидан
тўхтатолмасди. Онаси келиб,
қизини овутган бўлди. Робия
яна йиғлади. Йиғлаб-йиғлаб
чарчаб чарчаб, охири ухлаб
қолди. Онаси Робияни отаси
билан Собирникига фотиха
ўқигани кетди... Келганидан
кейин онаси қизини бошига
келиб, “Сен албатта бахтли
бўласан, тақдирингга у
ёзилмаган экан. Бошқаси сени
албатта бахтли қилади, фақат
сен ишонсанг бўлди” деб,
пешонасидан ўпиб қўйди.
Эртаси куни тонг. Соат 6:00.
Робияни телефонига СМС келди.
“Салом. Хайрли тонг! Яхши ётиб
турдингми? Уйғониб, мени
соғиниб қолмадингми? Мана,
бугун ҳам ўша вақтда СМС
ёздим”.
Робия СМСни ўқиди. Лекин
жавоб ёзмади. Пичирлаб, сиз
ўлгансиз диб қўя қолди. Лекин
бу унга ғайритабиийдек
туюларди. Тушга яқин Собирни
рақамига телефон қилишни
дугонасидан сўради. Бироздан
кейин дугонаси Робияга қайтиб
қўнғироқ қилди. Телефонни
бошқа йигит олганини айтди. У
СМС ёзмаган экан деб қўшиб
ҳам қўйди.
СМС келаверди. Келишдан
тўхтамади. Ҳар куни. Бир хил
вақтда, соат 6:00 да СМС
келаверди. 1 ой бир хил СМС.
Робия Собир билан гаплашган
охирги гапини эслади. “СМС
ёзаман. СМСимни кутгин”
деганди. “Лекин қанақа қилиб,
буни имкони йўқку. Қанақа
қилиб? Уларни телефон
рақамларидан СМС келсада,
лекин ҳеч ким ёзмаган бўлса?
Мен жавоб ёзсам борса? Мени
роса жавоб ёзгим келади.
Соғиндим деб. Роса соғиндим.
Жудаям соғиндим. Тунлари
ёстиқларим ҳўл бўлиб кетади,
сизни эслайверганимдан.
Сўгиндим деб ёзгиларим
келади. Лекин кимга ёзаман!?
Мен ёзганимни Собир
ўқимаса!?. Кимга
ёзамаааан????” деб йиғларди.
Яна тонг. СМС келди.
“Салом. Хайрли тонг! Яхши ётиб
турдингми? Уйғониб, мени
соғиниб қолмадингми? Мана,
бугун ҳам ўша вақтда СМС
ёздим”.
Таниш холат. Қайтиб қўнғироқ
қилди. Бошқа чидай олмади.
Телефонни сўрамоқчиди.
Бундай азобга ортиқ чидай
олмасди. Телефонни бир бошқа
йигит олди.
- Алло.
- Ассалому Алекум.
- Воалеким Ассалом. Эшитаман
сизни.
- Менга ҳалигача СМСлар
келяпти. Соат 6:00да.
Аввалгидек.
- (чуқур ҳўрсиниб). Ман Собирни
акасиман. Уни телефонини мен
олиб юрибман. Аввал
айттганиздан кейин,
компанияга бордим. Улар
архивни кўриб, тасдиқлашди.
Кейин телефон устага олиб
бордим. Улар бунга СМС
юборувчи программа
ўрнатилганини айтишди. Унга
СМС ёзиб, ҳоҳлаган пайтга
юборишга қўйса бўларкан.
Собир сизга СМС жўнатишни ҳар
кунгига қўйган экан.
Программани ўчириш учун
парол териш керак экан.
Афсуски билмайман. Уста
ўчирса, бошқа нарсалар ҳам
ўчиб кетар экан. Укамни
телефонида уни эслатувчи кўп
нарсалар бор. Шунга ўчиртира
олмадим. Сизга айтмоқчи эдим.
Лекин қандай айтишни
билмадим. Нима деб
ўйлашингизни билмадим.
Ўзизни телефон қилишизни
кутдим. Сиздан бир илтимосим
бор эди. Иложи бўлса
бизникига келинг. Онам сизни
кўрмоқчи эдилар. Укамни
хонаси шундай турибди. У ерга
олдин кирмасдилар. У ўлгандан
кейин, уни эслаб хонасига
кириб, сизни расмларизни
кўрдилар... Ўшанга сиз билан
кўришмоқчилар. Йўқ деманг.
Ҳоҳласангиз, уйиздан бориб
олиб кетишади.
- ... (узоқ ўйланиб. Собирни
хурмати учун ҳам рози бўлишга
қарор қилди). Ҳўп. Фақат ойим
ҳам мен билан борадилар.
- Майли. Сизни 11:00 ларда
олиб кетгани бораман.
Манзилизни айтиб юборинг.
Робия манзилини айтди. Кейин
онасига айтди. Онаси бошини
эгиб, майли ишорасини қилди.
Собирни акаси уларни уйидан
олиб кетди. Уйда Собирни
онаси Хадичахон опа уларни
йиғлаб кутиб олди. Йиғи
орасида, “ўглим ета олмаган
келиним келибди” диган
сўзлари ҳам бор эди. Улар
Робияни қучоқлаб, роса
йиғлади... Собирни акаси ўзини
ўғлини қучоқлаб, ҳомуш
ўтирарди...
Собирни акаси Робия билан
онасини қайтиб олиб
кетаётганда гап бошлаб қолди:
“Мен укамни яхши билмас
эканман. Сиз ҳақингизда кўп
гапирарди. Совчи ҳам
юбормоқчи эди. Афсуски...
Телефонини мен олиб
юрибман. Ишлатишгамас.
Шунчаки уни танишларидан
кимдир телефон қилса жавоб
беряпман. Кўплар уни оламдан
ўтганини билишмайди.
Тушунтираман. Кўпларни
кайфияти жуда тушиб кетади.
Манга ҳам қийин. Ҳар
телефонда уни эслаб, уни
танишларига жавоб бериш. Уни
ўлганини эшитган танишлари, у
кўп яхшилик қилганини айтиб
беришади. Шу мени укаммиди
деб ўзимдан сўраб қоламан.
Мен ҳеч қайсисини билмасдим.
Тарихга ёзилгулик ишлар
қилган экан. Ундан ширин
хотира, савоб-у қилган
яҳшиликлари қолди. Ўшанга
фақат яхшилик қилиш керак
экан. Уни бирорта одам
ёмонламайди. Фақат афсус
дейишади. Кўпчилик акасидан
ўрнак олади. Ҳавас қилади.
Манда тескариси. Укамга ҳавас
қилиш. Ундан ўрнак олиш...
Сизга яна бир гап. Сизга
Собирни унутинг демайман.
Лекин энди ўзизни ҳаётингизни
қуришингиз керак. Хотиралар
билан яшаб бўлмайди. Уни
унутсангиз биз хафа бўлмаймиз.
У энди йўқ. Ҳеч нарсани
ўзгартиролмаймиз. Яна сизга
борадиган СМСлар. Ҳоҳласангиз
уни ўчиртиришим мумкин.
Керак нарсаларини кўчиртириб
олдим. Шуни ўзиздан
сўрамоқчийдим?” деб айтиб
қолди. Робия, индамади.
Фақатгина, қолаверсин деди
секингина...
Эртаси куни тонг. Соат 6:00.
Робияни телефонига СМС келди.
“Салом. Хайрли тонг! Яхши ётиб
турдингми? Уйғониб, мени
соғиниб қолмадингми? Мана,
бугун ҳам ўша вақтда СМС
ёздим”.
Робия смсни ёддан билса ҳам,
барибир ўқиди. Кейин:
“Алдоқчи, уйқичи. Ҳар доим
менга ўзиз юбормас экансизда.
Мрн аниқ бир вақтда эслаб, СМС
юборадилар деб ўйлардим.
Сизга ишонардим. Ёлғончиии!
Сиздан нафратланамаааан,
мени ташлаб кетдиз…!!!” деб
телефонини деворга отиб
синдирди. СИМ картасини олиб,
уни ҳам синдириб ташлади. У
энди Собирни унитмоқчи эди.
Бошқа телефон ишлатмоқчи
ҳам эмасди...
Бир неча йиллар ўтди,
тахминан 4 йиллар. СИМ карта
ишлатилмаги учун шу рақам
қайта сотувга чиқди. Анча
олдин сотувга чиқди. Чиройли
рақам бўлмагани учунми, ёки
нимадир сабаб бўлибми бу
рақам сотилмади. Компаниядан
бир киши бу рақамни сотиб
олди. Уйга кеч келди.
Сумкасидан янги телефон олиб,
СИМ картани жойлади ва ухлаб
ётган хотинини ёнига қўйиб,
хотинини юзидан ўпиб қўйди…
Эрта тонг. Соат 6:00. Янги
телефонга СМС келди.
“Салом. Хайрли тонг! Яхши ётиб
турдингми? Уйғониб, мени
соғиниб қолмадингми? Мана,
бугун ҳам ўша вақтда СМС
ёздим”.
Аёл чўчиб уйғониб кетди. Ёнида
телефон турибди. Телофон
бантик билан ўралиб, қоғоз
ёпиштирилганди. Унга “Робия,
туғилган кунинг билан
табриклайман. Энди сенда ҳам
телефон бор. Оддий рақам
олдим. Турмуш ўртоғинг
Санжар” деб ёзилганди. Робия
СМС ни қайта ўқиди.
“Салом. Хайрли тонг! Яхши ётиб
турдингми? Уйғониб, мени
соғиниб қолмадингми? Мана,
бугун ҳам ўша вақтда СМС
ёздим”.
Робия секингина пичирлади:
“Соғиндим, олдингиларидам
ҳам кўпроқ соғиндим…”


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 35
Achinarli hikoya ekan