Уям сал анқароқ томи кетган экан. Юрт шохини умри тугаб анъанага кўра ўғли тахтга ўтирибди. Тахт билан табриклагани қўшни давлат вакиллари келишибди. Учрашувдан олдин вазирлар келишиб довдир шохни оёғига ип боғлаб кўйишибди. Агар довдир шох бемани гап айтса ипни тортиб жим қилишни келишибдилар. Учрашув бошланибди.
Мехмонлар:
-Тожу-тахт муборак бўлсин хукмдор, соғ-омонмисиз?
Довдир шох:
-Ман яхшиман, ўзларингда нима гап сигирлар катта-катта тезаклаябдими?
Мехмонлар хайрон, вазирлар ипни тортиб гапни тўғрилашябди:
-Агар юрт тинч бўлса сигирлар кенг яйловларда юриб катта катта тезаклайди. Шохимиз шундан юртингизни
тинчлигини билмоқчилар.
Мехмонлар:
-Нақадар ақлли гаплар қоилмиз олампанох.
Ақлли гап гапирганидан хурсанд бўлган довдир шох яна савол берди:
-Хотинларингиз қалай, тез-тез бола туғишябдими?
Мехмонлар яна хайрон, вазирлар яна ип тортиб гапни ўхшатишябди:
-Агар юртингиз тинч бўлса аскарлар уйда хотинлари олдида бўлишади, худо уларга бола беради. Шохимиз
юртингизни тинчлигини шундан хам билмоқчи бўлябдилар.
Мехмонлар қоил қолишди:
-Қандай ажойиб сўров, бундай доно шохни кўрмаганмиз.
Бундан завқланиб кетган довдир шох:
-Агар мана бу ип тортадиганлар бўлмаганида бунақа доно гаплар мандан кўп чиқарди дермиш…


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1