
1. Никоҳи бекор қилинган Беҳзод паспортига қараб, ўй суриб қолди: атиги 3 марта уйланишга жой қолибди. Ақл билан сарф этиш керак.
2. Дилноза милиция таянч пунктига келиб, навбатчига мурожаат қиляпти:
- Эрим йўқолиб қолди. Исми Эшмат Тошматов. Мана 4 кундирки, уйга келгани йўқ.
- Ариза ёзинг.
Дилноза ариза ёзиб, навбатчига узатди.
- Эрингизни топсак, нима деб қўяйлик унга? - сўради навбатчи.
- Ойим уйимизга келмаслигини айтиб қўйсангиз бўлди...
3. Тамаки сотиладиган дўкон сотувчиси харидордан сўраяпти:
- Сизга қанақа тамаки берай: ўпка саратони ва жинсий заифлик қўзғатадиганидан-ми, ё шунчаки, ўлдирадиган-қўядиганидан-ми?.
4. Тошкентда ягуар миниб юрган ягона киши – ҳайвонот боғининг қоровули экан.
5. - Эътироз билдирма менга!
- Қанақа эътироз? Бир оғиз сўз айтмадим-ку ҳали?!
- Ундай бўлса, юзингда ифодаланган фикрингни йўқот!
6. Аёл киши билан юзага келган баҳсга барҳам беришнинг энг ишончли усули – киши ўзини ўлган кўйга солиб олишидир!
7. - Шохруз, орамизда спортчи фақат ўзингсан. Қорин, елка, қўл мушакларини ривожлантириш учун қандай машқлар бажаришимиз керак? Маслаҳат бериб юбор, - илтимос қилди дўстлар.
- Кетмон-до спорт тури билан шуғулланинг.
8. Ўртоқ оддий аскар. Агар сиз бирон нарсани эслаб қолишга қодир бўлмаган эсар-у, овсар бўлсангиз, ўзингизга ён дафтарча тутиб олинг. Мана, менга ўхшаб.
9. - Оддий аскар Эшматов! Нега саф қўшиғига жўр бўлмаяпсиз?
- Тишимга оғриқ кириб қолди, ўртоқ сержант.
- Увилланг, ундай бўлса!
10. ЛОЛА тушлик вақтида вайсақи қизини сўкяпти:
- Оғзингни юмиб, овқатингни е!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 20
sogindim