
Шу сизга буюрсин кайтиб бераман
Аммо аримаган кунглимдан кадар
Худога хаммасин айтиб бераман
Фитратда тугилдим, вале тарбия
Мудхиш бир холатга солдику соя
Соф таълим нелигин билмадим дея
Худога хаммасин айтиб бераман
Ёшликда гам нима билмай юргандим
Богчани энг олий даргох билгандим
Калима урнига кушик ургандим
Худога хаммасин айтиб бераман
Кувлаб йул тушганда мактабим томон
Жамий илмларга изладим имкон
Аммо нималигин билмадим иймон
Худога хаммасин айтиб бераман
Сунг олий билим юрт узига чорлар
Мухаббат аталмиш гузал бахорлар
Устозларим диндан этган безорлар
Худога хаммасин айтиб бераман
Аллохга хамд булсин куткарди Узи
Калбимга сочилди хидоят тузи
Шунда якинларим бурдилар юзин
Худога хаммасин айтиб бераман
Арокли туйларга бормай колсам гар
Отамга лаънат дер энг якин жигар
Кузимдан ёш эмас окканда захар
Худога хаммасин айтиб бераман
Ёдимда узини энг зур эр деган
Намозхон булдингми, дея жеркиган
Бугзимга кадалиб ёвуз шер келган
Худога хаммасин айтиб бераман
Хак суз етказилса мард жувон шерлар
Узингча неларни суйладинг дерлар
Кеча ким эдинг, деб юз бурган эрлар
Худога хаммасин айтиб бераман
Аллох рухсат деган оятни билиб
Хаётга татбик эт, десам гар кулиб
Аёл зоти минар газабга тулиб
Худога хаммасин айтиб бераман
Хаммага тегишли айтилган сузлар
Хакдан олиб кочманг, жовдирар кузлар
Киёмат келганда курасиз дустлар
Худога хаммасин айтиб бераман.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2