
Сахийлигидан халқи уни хурмат қилар эди. Унинг бир қули бор эди, хизмат даражаси баковуллик эди.
Кунлардан бир куни унинг базмида овқат вақтида, подшохнинг хам иштахаси яхши бўлиб турганда, фалокат босиб, фалокат унинг оёғига тош урди: иссиқ ошни подшохнинг бошига тўкиб юборди.
Одамлар:
- Подшох энди уни ўлдиради. Гунохига лойиқ жазо шудир! - дейишди.
Шох эса қулнинг хафалигини кўриб, кечирди хам озод қилиб юборди.
Вазир деди:
- Эй сахийликда беғараз шох, унга тиғдан бошқа нарса лойиқ эмас эди-ку? Шох эса завқ қилиб, лутф билан деди:
- Хижолат ўзи уни ўлдириб бўлди. Хеч ким ўлган ўликни бошқатдан ўлдирмаган; бошига эса жазо тиғин тортмаган.
Халқ ичида ким энг гунохкор бўлса, ўша афв ва иноятга энг кўп сазовордир.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев