
тўп дарвоза чизиқни кесиб
ўтди-ю, лекин, бу кўпчиликда
шубҳа уйғотди. Голни
ҳисоблаған маъқулму ё
ҳисобламаған маъқулму?
УСТОЗ: Бундай вазиятда голни
ҳисобламоқ ё ҳисобламаслиқ
кўп омилларға боғлиқ.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп
бирон-бир аутсайдерға
тегишли бўлиб, дарвоза
ўртамиёна жамоаники эрса-
чи?
УСТОЗ: Ўйиндин аввал қайси
жамоа вакиллари сен ила
суҳбат қурғон эрсалар,
аларнинг ҳурматини қилурсен.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп
"Бунёдкор"ға тегишли бўлиб,
дарвоза "Сўғдиёна"ники эрса-
чи?
УСТОЗ: Бу вазиятда голни
кечиктирмасдан
ҳисоблағайсен.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп
"Сўғдиёна"ға тегишли бўлиб,
дарвоза "Бунёдкор"ники эрса-
чи?
УСТОЗ: Сен видеокамир
эмассен-ку, ҳар-бир вазиятни
илғағани? Ҳакам ҳам инсон
эрур, инсонлар эрса хато
қилишлари мумкин.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп
"Нефтчи"ға тегишли бўлиб,
дарвоза "Пахтакор"ники эрса-
чи?
УСТОЗ: Гар ўйин Фарғонада
кечаётқон эрса, истадион
мухлисларға тўла эрса, боз
устиға Саркисиён майдон
четиға келиб турғон эрса -
голни ҳисобламоққа
мажбурсен. Гар ўйин
Тошкентда кечаётқан эрса, боз
устиға Бабаён майдон четиға
келиб турғон эрса - голни
ҳисобға олмағайсен.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп
"Металлург"ға тегишли бўлиб,
дарвоза "Олмалиқ"ники эрса-
чи?
УСТОЗ: Бу жамоалар шундоқ
жамоаларки, бирисининг
фойдасиға ҳукм чиқарсанг,
иккинчиси зиён кўрмағай.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп
"Бунёдкор"ға тегишли бўлиб,
дарвоза "Пахтакор"ники эрса-
чи?
УСТОЗ: Хавотирға ўрин йўқ,
бўтам. Бундай ўйинларға сен
ила мени яқинлаштирмаслар


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Яхшиям эзма шогирт яна сурамапти