
мунчоқдайин ёш,
Дардманд нигоҳингда ғамгусор қарош,
Кел,менга айтақол бўлайлик сирдош,
Бахтинг йўқлигидан
йиғлаяпсанми?
Меҳр кутганларга пешвоздир сароб,
Айт нега кошонанг бунчалар хароб,
Одамлар бемеҳр, одамлар қаллоб,
Эхтимол сен шунга
йиғлаяпсанми?
Ишқ бир санъат эди,бўлди саноат,
Юрак севмай қўйди бу не синоат,
Вафо йўқ, бир ёрга қилмас қаноат,
Топдима, сен шунга
йиғлаяпсанми?
Виждон сотилмоқда, номус пулланиб,
Гаровга қўйилган ор, шаън хўрланиб,
Баҳоси ҳам кунда турфа, турланиб,
Айтганча, сен шунга
йиғлаяпсанми?
Одамлар ўзидан бехабар эвоҳ,
Бузилиб кетди, деб урарлар оҳ-воҳ,
Одамлар бузилган, сенда йуқ гуноҳ,
Куйсангчи сен шунга
йиғлаяпсанми?
Зоғлар булбулман деб сайраб юрибди,
Дўст-дўстга нишини қайраб юрибди,
Бағрингда нокаслар яйраб юрибди,
Айтавер, сен шунга
йиғлаяпсанми?
Дунё кўзларида мунчоқдайин ёш,
Яноқда ялтираб турибди бардош,
Кел менга ёрилгинг, юрагингни оч,
Бағритош эдингку...
йиғлаяпсанми?


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5