—Бир чолнинг "Запарож"и,
—Нексия "га урилди,
—Нексия "нинг чироғи,
—Синиб тушди, сурилди.
—Бўғилиб чолга деди,
—Нексия " нинг эгаси:
—Биласизми, қанчага,
—Тушар бунинг соққаси?
—Битта чироғин ўзи,
—Минг долларсиз битмайди,
—Ҳатто машинагизни,
—Сотсангиз ҳам етмайди.
—Чол дейди: - Болам, тўхта,
—Худодан-ку бўлса не,
—Кўрсатаман бир нарса,
—Машинамга ўтир, ке.
—Қўйнидан бир хумчани,
—Олиб шивирлади чол:
—Қани, энди чиқа қол.
—Мехмонга чой бера қол
—Хум ичидан чиқиб жин,
—Чойни қилди мухайё,
—Йигит ёқасин ушлаб,
—Деди: -Астағфурулло!
—У бундай мўъжизани
—Кўрмаганди ҳеч қачон.
—Деди: -Шу хумчангизни,
—Менга сотинг, отажон.
—Чол сўзлади: -Бу хумча
—Менга қолган отамдан,
—Бу эсталик буюмни,
—Сенга қандай сотаман?
—Йигит чолни авради:
—Нексия "ни бераман,
—Ва устига ўн миллион,
—Сўм ҳам олиб келаман.
—Бир лаҳзада хумчанинг,
—Бозори кетди қизиб,
—Йигит "Нексия"сини
—Чолга берди ўтказиб.
—Хумни уйга опкелиб,
—Ишқалади-чиқди Жин,
—Ҳамма ҳайрон, деди жин;
—Нима қилай, Хўжайин?
—Хотинимга, қизимга,
—Машина, тақинчоқлар,
—Ўғилларимга завод,
—Фабрика, ҳовли-боғлар.
—Менга эса бир юртнинг,
—Пошшолигин бера қол,
—Менга не сотганини,
—Кўриб қўйсин, лақма чол.
—Нексия " ҳам матоҳми?!
—Мен хайдайман, самолёт.
—Йўқ-йўқ, қўлимда бўлсин,
—Бутун бошли аэропорт?
—Кўрқиб кетиб йигитга,
—Шошмилмангда -деди Жин,
—Кимга нима, дедингиз
—Тушунмадим, Хўжайин?
—Сиз айтган нарсаларни,
—Қила олмайман чиндан,
—Чунки мен бори йўғи,
—Чой дамлайдиган Жинман.
—Бузилиб атроф муҳит,
—Не кунларга солмади?!
—Хатто эртаклардаям,
—Хақиқий Жин қолмади.
—Алқисса, йигит хумни,
—Жинга отиб урибди,
—Чол "Нексия "да зув-зув,
—Кира қилиб юрибди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10