Уй бекасининг арзи ......
Эрталабдан туриб яна супир сидир ,
Ойи пайпоқ кани деяр қидир қидир .
Чой тайёрла дазмол босиб улгир улгир ,
Вой чарчадим иш тугарми югур югур .
Аёл киши эртаю кеч тинарми хеч ,
Бу ишларга маош олса бўларми хеч .
Кир ювади овқат килар тинмайди хеч ,
Таътилга хам чиқарми хеч чиқарми хеч .
Уй бекаси бека эмиш мансабимиз,
Саёхату концерт бориш максадимиз .
Айтинг качон офтоб тегар бошимизга ,
Ажин тушиб ёш кўшилди ёшимизга .
Бу гапларим хазил асли парво қилманг ,
Нолисак хам воз кечмаймиз ишимиздан .
Кутманг қачон ёзар дея аризасин ,
Кўч кўтариб кетмайлик хеч уйингиздан .
.........Эрнинг жавоби.......
Эрталабдан то кечгача ишла эмиш,
Фарзандларинг аёлинга топгин емиш.
Пул топ дея кўча кўйга қувиб солиб,
Кеч бўлганда қайда эдинг эрим дермиш.
Айтинг қачон дам оламиз оёқ чўзиб,
Хотин деган бор пулимиз олар шилиб.
Кам бўлса гар гингшиб турар фақат нолиб,
Чимчилайди юмшоқ жойдан узиб узиб.
Яна дейди эрим бўлиб не қилдингиз,
Ўзга юртга кетиб мени куйдирдингиз.
Яширинча ўзга ёрни топиб олиб,
Пулни қаён кетганини билдирдингиз.
Бу гапларим хақиқатдир хазил эмас,
Кўп аёллар эрларини эр деб билмас.
Иш буюрар баъзилари бошлиқ бўлиб.
Баъзи эрлар бундайларга гинг хам демас


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8