Эл қатори булай деб,
Мен хам телефон олдим.
Туйиб гаплашаман деб,
Купгина пул хам солдим.
Замонавий булай деб,
Интернетга уландим.
Уч кун утмай однони,
Касалига айландим.
Однода, хар хил ёш,
Гузал қизлар қалам-қош.
Гаплашдим хуп қизиқиб.
Дустим булди однодош.
Кунлар утди, ой утди,
Бир қизга ишким кетди,
Ёзиб ширин сузларни,
Узига мафтун этди.
Шеърлар битиб тонггача,
Сухбатлашиб шомгача,
Ухламадик хаттоки,
Юлдуз санаб тонггача.
Мухаббатдан суйлашиб,
Хаёлларда уйнашиб.
Лайли- Мажнун булдик биз,
Ишк дардида куйлашиб.
Бахтли эдим гуёки,
Топдим деб зур гузални.
Қизғонардим соямдан,
Хаттоки у асални.
Кунлар утиб, кун сайин,
Севгимиз булди майин.
Однодаги қиз билан,
Учрашув булди тайин.
Оқ ювиниб, оқ тараб,
Ойнага минг бор қараб.
Севгилимни курай деб,
Отландим шахар тараф.
Юрак тула хаяжон,
Бордим айтган манзилга.
Смс келди шу он,
Хафа булманг хазилга.
Афсус, афсус шунча ой,
Ишк дардида куйганим.
Хазилкаш бола экан,
Жоним дея суйганим.
Киз бола профилдан,
Чиққан экан зорманда.
Севдим деса ишониб,
Роса булдим шарманда.
Аччигимдан чидолмай,
Телефонни отвордим.
Синмай колган қисмини,
Запчаст килиб сотвордим!.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 36